Бомбаланаётган Ғазо: 161-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 161 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
▪️ Босқинчилар
Ғазо маркази ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Бир кунда 70 киши ҳалок бўлди, 110 киши яраланди. Исроилнинг 7 октбярдан буён амалга
ошираётган ҳужумлари натижасида жами 31 341 киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар ва
болалардир.
▪️ Ғарбий
Соҳилда босқинчилар Ал-Фараа, Тулкарм ва Хеврон лагерларига бостириб кирди.
Қаршилик жангчилари Ал-Фараа лагерида босқинчиларга қарши кураш олиб борди.
▪️ Босқинчилар
Ғазо марказида ёрдам кутаётган одамлар яна ҳужум қилди. 20 киши ҳалок бўлди, 155 дан ортиқ киши яраланди. Мерганлар жасадларни олишга уринган
одамларни ҳам отиб ташлаган.
▪️ Ғазо
ҳукумати: 20 кун кетма-кет босқинчилар гуманитар ёрдам олишга келган Ғазо
аҳолисини ўққа тутмоқда. Душман одамлар ёрдам кутаётган жойларнинг координаталарини
билади ва уларни атайлаб отиб ташламоқда.
▪️ Исроил
томонидан чекловлар жорий этилаётганига қарамасдан, Масжидул Ақсода 70 мингдан
ортиқ фаластинлик таровеҳ намозини ўқиди.
▪️ Сўнгги 24
соат ичида АҚШ
Яманнинг Ҳодейд ва Ҳаж минтақаларига 14 марта зарба берди.
▪️ Human
Rights Watch: Исроилнинг Ғазода тинч аҳоли очлигини қурол сифатида қўллаши уруш
жинояти ҳисобланади.
▪️ Фаластин
Маданият вазирлиги: Босқинчилар Ғазода 45 нафар ёзувчи, санъат ва маданият
арбобларини ўлдирди.
▪️ McDonald's
Исроил билан боғлиқ бойкотлар туфайли ўз қиймати 7 млрд долларга қисқаргани
ҳақида эълон қилганидан сўнг компания акциялари 3 фоизга арзонлашди.
▪️ Америкалик
сенатор Питер Уэлч: бугун биз Ғазода очликдан азият чекаётганларга ҳаводан
озиқ-овқат етказяпмиз ва Исроилга эртага Ғазога ташлаши учун бомбалар етказиб
бермоқдамиз.