Қозоғистоннинг QAZAQ AIR авиакомпания Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда UzDaily.uz Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлигига таяниб хабарқилди.

Авиакомпания Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув асосида парвоз қилиш учун рухсат олди.

13 март куни Туркистон-Самарқанд-Туркистон йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат берилди.

Парвозлар DHC-8-402 самолётларида амалга оширилади.

Мавзуга алоқадор