-
Халқаро миграция ташкилоти 2023 йил йил муҳожирлар учун замонавий тарихдаги энг ҳалокатли йил бўлгани, 8540 дан ортиқ ўлим қайд этилиб, ҳалок бўлганларнинг 60 фоизи чўкиб кетганини маълум қилди. Ҳар учинчи ўлим эса қуролли тўқнашувлардан қочаётганда содир бўлади.
-
Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз Ўзбекистонга ташриф буюриб, президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашди. Учрашувларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдонинг 10 фоизи ШУАР ҳиссасига тўғри келиши, ушбу ҳудуд билан ҳамкорликдаги инвестиция лойиҳалари портфели 3,5 млрд долларни ташкил этиши маълум қилинди.
-
РФ президенти Владимир Путин Украина F-16 самолётларини учинчи давлатлар аэродромларидан учирса, ушбу аэропортлар Россиянинг қонуний нишонига айланишини маълум қилди. Путин, шунингдек, Россиянинг бошқа давлатларга ҳужум қилиши эҳтимоли ҳақида гапириб, “Россия фақат руслар учун” чақириғига муносабат билдирди.
-
Ғазо беш ойдан зиёд вақт давомида қирғин, касаллик, очлик, кўчирилиш, ҳайдалиш ва ташналикни бошдан кечирмоқда. Бу муборак ой аввалгиларидан кўра ўзгача тарзда келади, қувонч келтиради, деган ижобий умидда Рамазонни интиқлик билан кутган эдим. Аммо Рамазон ойи келди ҳамки, ҳеч нарса ўзгармади. Вазият ўша-ўша қолаверди. Ваҳшийликлар, зулмлар ҳамон давом этмоқда. Ғазолик Ғода Алҳаддад ҳикояси.
-
Туркия АҚШ Мудофаа вазирлигига М107 гаубицалари учун 116 минг дона 155 мм снаряд етказиб беради. Ушбу снарядлар Вашингтон томонидан Украинага етказиб берилган снарядлар ўрнини эгаллаши керак.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 174 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ҳиндистонда қўшни давлатларда таъқибга учраган озчиликларга фуқаролик беришни кўзда тутган қонунни қабул қилинганига қарамасдан, Моди ҳукумати роҳинжа мусулмонларини депортация қилишни режалаштирмоқда. Биринчи гуруҳни депортация қилиш жараёни Мьянма бу борада ҳамкорликдан бош тортгани сабабли тўхтаб турибди.
-
Бельгияда PKK тарафдорлари Туркия фуқаролари, турк мавзелар, масжид, маданият марказлари ва бошқа муассасаларига ҳужум уюштирди. Германияда эса Туркия Бош консулхонаси биносига босқин содир этилди. Франциядаги аэропортда PKK аъзоси Фираз Коркмазнинг Туркияга экстрадициясига қарши гуруҳ тартибсизлик уюштирди. Жароҳатланганлар бор.
-
Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида содир бўлган терактдан кейинги кунларда Россия бўйлаб бегуноҳ тожик муҳожирлари таҳдидлар, оғзаки ҳақоратлар ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг эътибори ортган. Нафақат тожикистонликлар, балки Марказий Осиё диаспорасининг бошқа вакилларига ҳам дискриминация кучайган.
-
Қозоғистон АҚШнинг энергетика компаниялари билан 2032 йилгача уран етказиб бериш бўйича шартномалар тузди. Маълумотларга кўра, Қозоғистон жаҳон уран захираларининг 12 фоизига эга ва 2022 йилда 21 минг тоннага яқин уран ишлаб чиқарган, бу ўша йили жаҳон миқёсидаги ишлаб чиқаришнинг 43 фоизини ташкил этган.