Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 174 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Шужая, Хон Юнис ва Байт Лаҳия ҳудудларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 102 фаластинлик қурбон бўлди.

▪️ 7 октбярдан бунё Исроилнинг Ғазо секторида амалга оширган ҳужумлари натижасида жами бўлиб 32 490 киши ҳалок бўлди, 74 889 киши яраланди.

▪️ Ғарбий Соҳилдаги Қаландия ва Наблисда босқинчилар 5 нафар фаластинлик ёшни яралади ва 20 дан ортиқ кишини ҳибсга олди.

▪️ Босқинчилар Ғазо жанубида ёрдам кўрсатишга масъул бўлган халқ қўмитаси йиғилиши вақтида зарба берди. 4 киши шаҳид бўлди.

▪️ Ериходан шимолда жойлашган Ал-Ажжа шаҳрида автобусга қилинган ҳужум оқибатида 3 яҳудий кўчманчи яраланди. Ҳужумчилар қочишга муваффақ бўлишди.

▪️ Ҳизбуллоҳ Ғарбий Жалиладаги Горн ва Горнит шаҳарларига ҳужум қилди.

▪️ Иорданияда Ғазони қўллаб-қувватловчи намойишлар тўрт кундан бери тўхтамаяпти.

▪️ Шифо яқинида қаршилик жангчилар томонидан босқинчиларга қарши 70 га яқин ҳужум амалга оширилди. Ушбу юқори даражадаги ҳужумлар Фаластин жангарилари жанговар самарадорликни сезиларли даражада ушлаб турганидан далолат беради”, - дея маълум қилди ISW урушни ўрганиш институти.

▪️ Ал-Жазира оқ мато силкитиб, Ғазо қирғоқлари бўйлаб кетаётган икки фаластинликни босқинчилар отиб ўлдиргани, сўнгра уларни бульдозер ёрдамида кўмиб ташлагани акс этган тасвирларни эълон қилди.

▪️ АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Яманда ҳусийларнинг тўртта учувчисиз учиш ускунаси йўқ қилинганини билдирди.

▪️ Bloomberg: АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳусийларга қарши қимматбаҳо қирувчи самолётлардан фойдаланаётганига қарамай, ҳаракатнинг юк кемалари ва Америка ҳарбий кемаларига ҳужумларини тўхтата олгани йўқ.

▪️ Швециядаги V-Dem институти 50 йил ичида биринчи марта Исроилни либерал демократик давлатлар тоифасидан чиқариб ташлади. Исроил сиёсатида ошкоралик йўқолди, қонун устуворлиги бузилди. Нетаняху ҳукумати суд тизимига ҳужум қилмоқда, деб ёзади институт ўз ҳисоботида.

▪️ Туркия AFAD томонидан Туркия Жамғармалар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланган ва 125 минг озиқ-овқат пакетини ўз ичига олувчи 2960 тонна оғирликдаги гуманитар юк ортилган кемани Фаластинга юборди. Бу Ғазо сектори аҳолиси учун Туркиядан юборилган инсонпарварлик ёрдами ортилган саккизинчи кемадир.

▪️ Янада кенгроқ бойкот ташаббусига жавобан Индонезия Уламолар кенгаши (илоҳиётшунослар) Исроилда етиштирилган хурмоларни Ислом шариатига кўра ҳаром деб, сотиб олиш ва истеъмол қилишни тақиқлаганини эълон қилди.

Мавзуга алоқадор