Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегациясини қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Учрашувда
Ўзбекистоннинг Хитой билан савдосининг қарийб 10 фоизи ШУАР ҳиссасига тўғри
келиши, ушбу ҳудуд етакчи компаниялари билан ҳамкорликдаги инвестиция
лойиҳалари портфели 3,5 млрд долларни ташкил этиши маълум қилинди. Бу ҳамкорлик
“яшил” энергетика ва электротехника, қурилиш тармоғи ва янги турдаги қурилиш
материалларини ишлаб чиқариш, металлургия, инфратузилмани модернизация қилиш ва
бошқа йўналишларни қамраб олади.
Шавкат
Мирзиёев ШУАР билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма
лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Инновацион
технологиялар, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва логистика, банк-молия
соҳаси, таълим, анъанавий тиббиёт каби бир қатор устувор йўналишлар кўрсатиб
ўтилди.
Учрашувда “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўлини қуриш
лойиҳасини илгари суришга ҳам
алоҳида эътибор қаратилди.
28 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам ШУАР Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди.
Қайд
этилишича, ўтган йили Ўзбекистонга Шинжон-Уйғур автоном райони, Шэньси,
Шаньдун, Цзянсу, Цзянси, Аньхой ва бошқа провинциялар раҳбарлари ташриф буюрган.
Мулоқот давомида мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш, шу билан бирга, инвестиция, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
26 март куни Эркин Туниёз Қозоғистонда ҳам бўлиб, у ерда президент Қасим-Жомарт
Токаев ва бош
вазир Олжас Бектенов
билан учрашди.