ХМТ: 2023 йилда 8540 муҳожир ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизи чўкиб кетган
2023 йил муҳожирлар учун замонавий тарихдаги энг ҳалокатли йил бўлди: 8540 дан ортиқ ўлим ҳолати, ҳалок бўлганларнинг 60 фоизи чўкиб кетган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълум қилди, дея хабар беради БМТ матбуот хизмати.
“2024 йилда тенденциялар бир хил даражада ташвишли бўлиб қолмоқда.
Ўрта ер денгизи йўналишида ҳалок бўлганлар сони деярли аввалгидек кўп: 1
январдан бери 956 та ўлим қайд этилган”, — дейилади ҳисоботда.
БМТ маълумотларига кўра, муҳожирлар ўртасидаги ҳар учинчи
ўлим қуролли тўқнашувлардан қочган пайтда содир бўлади.
Ўлими ҳужжатлаштирилган муҳожирларнинг учдан икки қисмидан
кўпроғида уларнинг шахси
аниқлаштирилмасдан қолмоқда. БМТнинг бедарак йўқолган муҳожирлар лойиҳасига кўра, шу кунгача миграция
вақтида ҳалок бўлган 26 666 кишининг жасади топилмаган.
"Мавжуд
маълумотларга кўра, сўнгги ўн йил ичида миграция йўллари бўйлаб қарийб 5,5 минг
аёл ҳалок бўлган, аниқланган болалар сони эса 3,5 минг нафарни ташкил
этади", - деди ХМТ бош директорининг операциялар бўйича ўринбосари Угочи Дэниелс.
Унинг
сўзларига кўра, аёллар ва болалар ўлимининг ҳақиқий сони анча юқори, чунки
жинси ёки ёши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ мигрантлар ўлимининг умумий сони
тахминан 37 мингни ташкил қилади.
ХМТ
маълумотларига кўра, ҳалок бўлган ҳар учинчи муҳожирнинг келиб чиқиши можаролардан
жабрланган ёки қочқинлар сони кўп бўлган мамлакатларга бориб тақалади.
Бу можаро
зоналарини хавфсиз маршрутларсиз тарк этишга уринаётганлар ҳалокатли
хавф-хатарларга дуч келишини кўрсатади, дея таъкидлайди ХМТ. Ва энг ҳалокатли
йўл Ўрта денгиз маркази бўлиб қолмоқда. Ушбу минтақада 2014 йилдан бери камида
23 092 киши ҳалок бўлган, дея таъкидлади ташкилот.
БМТнинг
миграция агентлиги мамлакатлар ва бошқа ҳамкорларни муҳожирлар ўртасидаги юқори
ўлим кўрсаткичларига барҳам бериш ҳамда бутун дунё бўйлаб миграция йўллари
бўйлаб ўн минглаб одамларнинг ўлими оқибатларини бартараф этиш учун биргаликда
ишлашга чақирмоқда.