-
Январь-февраль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 млрд долларга ёки 10,5 фоизга ўсиб, 9,92 млрд долларни ташкил этди. Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳажми қисқарди. Покистон биринчи марта Ўзбекистон мева-сабзавотларининг асосий бозорига айланди.
-
“Крокус Сити Холл”да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилишга чақириқлар янграмоқда. Ушбу таклифлар ижтимоий тармоқлардан давлат даражасига кўтарилган. Экспертлар - визасиз режимнинг бекор қилиниши эҳтимоллари ва оқибатлари тўғрисида.
-
Эътикоф қандай амал, нафл ва таъкидланган эътикофнинг фарқи нимада, эркаклар ҳам уйда эътикоф ўтирса бўладими, аёллар эътикофни қандай адо этадилар, аёл киши эътикоф ўтирган чоғида эри билан яқинлик қилса, нима бўлади – эътикофга оид савол-жавоблар.
-
АҚШ элчихонаси Францияда ҳам теракт хавфи кучайганидан огоҳлантирди. Элчихона ҳужумлар “озгина огоҳлантириш” билан амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлаб, фуқаролар ва сайёҳларни, айниқса, одамлар гавжум жойларда ўта ҳушёр бўлишга чақирмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 173 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси январь-февраль ойларида 163 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияга киритилмагани, уларнинг 54 нафари муқаддам Туркияга келиб, қонунбузарлик содир этиб киришига тақиқ қўйилганлар эканини маълум қилди. Шунингдек, Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонликларга қўпол муомалада бўлаётгани ҳақидаги шикоятлар ҳам келиб тушаётгани айтилди.
-
Россияда сўнгги ўн йилликлардаги энг қонли терактда айбланаётган тўрт кишининг қийноққа солингани акс этган видеолар кенг тарқалди, бу эса, таҳлилчиларнинг фикрича, Россия давлати ва рус жамиятининг оммавий зўравонликларга нисбатан тоқатлилиги кучайиб бораётганидан далолатдир. “Қийноқ ҳодиса сифатида мавжуд бўлмаслиги керак. Полиция ва давлат бугун террористни қийноққа солади, бу усул маъқулланганини кўради, эртага эса фаолни, журналистни, бошқа ҳар қандай одамни қийнашади. Улар бошқа йўлни билишмайди”, - деб ёзди фаол ва терговчи журналист Руслан Шаведдинов.
-
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги январь ойида ҳам Исроилга порох, портловчи моддалар, ўқ-дори ва қурол экспорт қилишда давом этгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, фақат “ов милтиғи эҳтиёт қисмлари ва балиқчилик воситалари (гарпун ва бошқа)” сотилганини билдирди. “Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Исроил билан ҳарбий таълим, машғулотлар ва мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ўз ичига олган ҳеч қандай қўшма фаолият олиб бормайди”, - дейилади баёнотда.
-
Инсоният тарихидаги энг қонли террор ташкилотларидан бири бўлган ИШИД ўз хуружларини асосан Туркия, Эрон, Афғонистон ва Россия каби давлатларда амалга оширмоқда. Бироқ АҚШ ва Ғарб мамлакатларида унинг қонли излари кўринмайди. Бу тасодифми ёки...
-
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган 24 ёшли ўзбекистонлик февраль ойида Ўзбекистонга депорт қилинган эди. У суд қилиниб, 6 йилга қамалди.