-
Ғазодаги уруш фонида Лондонда исломофобия ҳолатлари кучаймоқда. Февраль ўрталаридан буён шаҳардаги учта масжидга ҳужум уюштирилди, мусулмонлар Рамазон ойини қўрқув ва хавотир билан қарши олди.
-
Рамазон ойининг исталган вақтида дуо қилиш мумкин ва Аллоҳ таоло уларни қабул қилади. Бироқ бу ойда ҳам шундай пайтлар борки, бу вақтда ибодатлар билан Яратганга мурожаат қилинганда дуолар қабул бўлиш эҳтимоли анча ортади.
-
Европа Иттифоқи Кенгаши президенти Шарль Мишель биринчи бўлиб Путинни “табриклади”. “Россиядаги сайловларда ғалаба қозонадиган Владимир Путинни олдиндан табриклайман, чунки Россияда мухолифат йўқ, йўқ, эркинлик, танлов йўқ.”, - деб ёзди у. Сайлов жараёнида РФ фуқаролари томонидан бюллетенларни ёқиш, “зелёнка қуйиш” каби ҳолатлар кузатилмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 162 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
-
АҚШнинг Ғазога нисбатан сиёсатидан ғазабланган мусулмон етакчилар ва сиёсатчилар Чикагода президент Жо Байден таклиф қилган йиғилишда қатнашишдан бош тортди. Мамлакатдаги камида 29 та араб ва мусулмон ташкилоти ҳамда бир қанча жамоат фаоллари учрашувда қатнашишдан бош тортгани айтилган жамоавий мактубни имзолади.
-
THY Венесуэла, Мексика, Колумбия, Куба ва Бразилияга бормоқчи бўлган йўловчиларни қўшимча шартлар тўғрисида огоҳлантирди. Унга кўра, паспорт ва виза бўлган тақдирда ҳам, багажсиз, меҳмонхона банд қилмаган ва қайтиш чиптаси бўлмаган йўловчилар самолёт бортларига чиқарилмайди.
-
Мусулмон ташкилотлари 15 март - Халқаро исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан халқаро ҳамжамиятни Исроил, Ҳиндистон, Хитой ва Франция ҳукуматлари томонидан содир этилаётган исломофобик бошбошдоқликларга эътибор қаратишга чақирди.
-
Сурияда фуқаролик уруши бошланганига 13 йил тўлди. Бу муддат давомида 306 мингдан зиёд суриялик ҳалок бўлди, 5 млн дан ортиқ киши қўшни давлатлардан бошпана топди, 7 млн киши эса ички қочқинга айланди. Айни пайтда 16,7 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож.
-
Зимбабве полицияси ўзини «пайғамбар» ва дин етакчиси деб эълон қилган Исмоил Чокуронгерва ҳамда унинг етти нафар шерикларини жиноий ҳаракатлар, жумладан, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун ҳибсга олди.
-
Россияда президентлик сайловлари бошланди, у мамлакат тарихида илк бор уч кун - 15, 16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади. Сайлов босиб олинган Қримда ва Украинанинг Россия назорати остидаги ҳудудларида - Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларида ҳам бўлиб ўтади.