16.03.2024 12:19

АҚШдаги мусулмон ва араб жамоалари Байден вакиллари билан учрашишдан бош тортди

Камида 29 та араб ва мусулмон ташкилоти етакчилари, шунингдек, бир қанча жамоат фаоллари Байденнинг ёрдамчилари билан учрашишдан бош тортган хатни имзоладилар, дея хабар қилди ArabNews.

Қайд этилишича, Байден Исроилнинг 31 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган Ғазога бостириб киришини қўллаб-қувватлагани учун қаттиқ танқидга учрамоқда. Кўп сонли араб ва мусулмон сайловчиларга эга бўлган бир қанча штатларда ўтган сўнгги сайловлар Байден номзодига жиддий қаршилик кўрсатди.

Жумладан, сешанба куни Иллинойс аҳолиси праймеризда иштирок этадилар ва ўтган пайшанбага режалаштирилган йиғилиш шу кунга тўғри келди.

“Бизнинг позициямиз аниқ: президент Байден ва унинг жамоаси зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳамда Ғазога чекловларсиз ёрдам оқими тарафдори бўлмагунча, ҳар қандай учрашув фақат суратга тушиш вазифасини бажаради”, - деди фуқаролик жамияти ташкилотларидан бирининг вакили Юсиф Зегар.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.