Туркиядан Жанубий Америка давлатларига чиқиш шартлари кучайтирилди
Türk Hava Yolları (THY) Венесуэла, Мексика, Колумбия, Куба ва Бразилияга саёҳат қилмоқчи бўлган йўловчилар умумий қоидаларга амал қилган тақдирда ҳам, айрим талабларга риоя этмаган йўловчилар ушбу давлатларга киритилмаслигидан огоҳлантирди, дея ёзмоқда TRT Haber.
Қайд
этилишича, охирги вақтларда юқоридаги давлатларга турк йўловчилари
киритилмаётгани муҳокамаларга сабаб бўлган. Шу муносабат билан THY Венесуэла,
Мексика, Колумбия, Куба ва Бразилияга амалга ошириладиган рейсларда йўловчи
қабул қилишда паспорт ва виза талабларидан ташқари, айрим қўшимча шартлар йўлга
қўйилганини билдирди.
Венесуэла учун расмий таклифнома талаби
THY
сайтида келтирилишича, Венесуэлага боришда Venezuela Karakas Simon Bolivar
аэропортидан мамлакатга кирмасдан туриб “пересадка” мақсадида фойдаланиб
бўлмайди. Мамлакатга кириш учун эса виза (саёҳат) бўлиши, меҳмонхона тўлови
амалга оширилган ва саёҳат муддатига мос банд қилиниши, қайтиш чиптаси ҳамда
нотариал тасдиқланган расмий таклифнома бўлиши талаб қилинади.
Багажсиз
Мексика саёҳати
Мексикада
ҳам давлат органларининг қарорига мувофиқ, электрон кириш визаси (ушбу ҳужжатдан
такрор фойдаланмаслик шарти билан) бўлиши, меҳмонхона банд қилиниши (тўловлови
амалга оширилган ва саёҳатни қамраб олувчи), қайтиш чиптаси талаб қилинади.
Бундан ташқари, узун муддат қолишга рухсати бўлиб, багажи бўлмаган, шунингдек,
илк маротаба хорижга саёҳат қилаётган ҳамда саёҳат мақсадларига мос ҳужжатлари
бўлмаган йўловчилар ҳам мамлакатга киритилмайди.
Колумбия
баъзи янги шартларни қўйди
Туркия
орқали Колумбияга бормоқчи бўлган йўловчиларга эса мамлакатга кириш шартлари
қаторидан меҳмонхона банд қилингани, бориш ва қайтиш чипталари (чипта вақти
виза талаб қиладиган давлатлар учун виза муддати ичида бўлиш шарти билан) ва
транзит сафари бўлган тақдирда, транзит муддати 24 соатдан кам бўлиши талаб
қилинади. Аввал мамлакатга кириши рад этилган, узун муддат қолишига қарамасдан
багажи бўлмаган, саёҳат мақсадига мос ҳужжатлари бўлмаган йўловчиларнинг мамлакатга
кириши тақиқланади.
Баёнотда Панама
билан боғлиқ равишда, THY самолётида Панамага учадиган йўловчилар эса охирги бориш
нуқтаси бўлган Панамадан “пересадка” қиладиган йўловчилар учун уйғун визага эга
бўлиши (виза талаб қилинадиган давлатлар учун), бориш-қайтиш сафарлари учун
қайтиш чиптаси бўлиши, меҳмонхона банд қилингани ва транзит парвозлари учун “пересадка”
муддатининг 12 соатдан ошмаслиги шартларига риоя қилишлари шарт. Бундан
ташқари, узун муддат қоладиган, бироқ багажи йўқ, саёҳат мақсадларига мос
ҳужжатлари бўлмаган ва Панама божхона полицияси саволларига уйғун жавобларни
беролмаган йўловчиларнинг ҳам мамлакатга кириши рад этилади.
Биринчи марта хорижга чиққанлар Кубага кира олмайди
Кубага
саёҳат қилувчи йўловчилардан ҳам бориш-қайтиш ва транзит саёҳати учун қайтиш
чиптаси бўлиши, меҳмонхона банд қилиниши талаб қилинади. Бундан ташқари, Бундан
ташқари, узун муддат қоладиган, бироқ багажи йўқ, саёҳат мақсадларига мос
ҳужжатлари бўлмаган, биринчи марта хорижга чиқаётган ва учиш вақтида етарли
миқдорда нақд ёки зарур банк картаси бўлмаганларга Кубага киришга рухсат
берилмайди.
Бразилияга саёҳат қилувчи саёҳатчилар учун икки томонлама ва
транзит чипталари бўлиши,
меҳмонхоналар банд қилиниши
ва трансфер муддати 24 соатдан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари, узун муддат қоладиган, бироқ багажи йўқ,
саёҳат мақсадларига мос ҳужжатлари бўлмаган, биринчи марта хорижга чиқаётганларга ҳам мамлакатга кириши рад
этилади.