Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 162 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.

▪️ Босқинчилар Нусейрат лагерига ҳужум уюштириб, асосан аёллар ва болалардан иборат 36 кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Рафаҳ ва Римал минтақасига ҳам ҳужумлар уюштирилди. Кун давомида 149 киши шаҳид бўлди, 300 киши жароҳат олди.

▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар Хеврон, Тулкарм, Қалқиля ва Наблусга бостириб кирди. Ўғирлаб кетилган фаластинликлар ҳақида хабарлар бор.

▪️ ҲАМАС жангарилари Ҳамад шаҳри ҳудудида босқинчилар гуруҳига ҳужум қилди.

▪️ Ливан Ҳизбуллоҳи босқинчиларнинг «Зарита» казармалари ва Ливан билан чегарадаги “Ҳадаб Ярин” ишғол иншоотига аниқ зарбалар берди.

▪️ Ҳусийлар Маршалл ороллари байроғи остида сузаётган Америка кемасига ҳужум қилишди.

▪️ Австралия, Норвегия, Ирландия, Испания, Швеция ва Канада ЮНРВАни молиялаштиришни тиклади.

▪️ Босқинчи Нетаняху 1,5 млн кўчирилган фаластинлик жойлашган Рафаҳга қуруқликдан бостириб кириш режасини тасдиқлади.

▪️ Никарагуа Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига сиёсий, молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали “Исроилнинг Ғазодаги геноцидини қўллаб-қувватлагани” учун Германияга қарши Халқаро Судга иш очди. Никарагуанинг Германияга қарши даъвоси бўйича тингловлар 8-9 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Мавзуга алоқадор