-
Истанбулдаги собиқ Отатурк аэропорти терминали ҳудудида дунёдаги энг катта технопарк очилади. Бу ерда болалар ва ўсмирлар дастурий таъминот, фан ва техника бўйича бепул ўқитилади, болаларга турли тажрибаларни амалга ошириш учун шароитлар яратилади. Олимлар, муҳандислар, тадбиркор ва талабалар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, инновациялар учун муҳит яратилади.
-
Грециянинг Салоники шаҳридаги тарихий Йени масжиди 100 йилдан зиёд вақтдан буён илк бор Рамазон ҳайити куни мусулмонлар ибодат қилиши учун очилади. Родос оролидаги XVI асрга оид Сулаймония масжиди ҳам байрам намози учун мусулмонларга топширилади.
-
Ҳусийлар вакили Яман, Россия, Хитой ва БРИКС мамлакатлари ўртасида доимий ҳамкорлик ва алоқалар ривожланиб бораётгани, турли соҳаларда билим ва тажриба алмашилаётганини маълум қилди. “Бу АҚШ, Британия ва Ғарбни Қизил денгиз ботқоғига ботириш, уларни заифлаштириш ва бир қутблиликни сақлай олмасликлари учун зарур”, - деди у.
-
Нигерда ҳокимият тепасида турган ҳарбийлар Америка контингентининг мамлакатда қолишига имкон берувчи келишувни бекор қилди. Муваққат ҳукумат вакили Амаду Абдраманнинг таъкидлашича, мамлакатга музокаралар учун келган АҚШ делегацияси дипломатик протоколга риоя этмаган, ўзининг ташрифи тафсилотини олдиндан маълум қилмаган.
-
Голливуд юлдузи Уилл Смит Рамазон ойида Қуръони каримни тўлиқ ўқиб чиққанини маълум қилди. “Оддийлиги мени ҳайратга солди... Қуръон оддий ва ундаги ҳамма нарса ойнадек равшан... ва уни ўқиб чиққандан кейин қандайдир тушунмовчиликка бориш жуда қийин”, — деди у.
-
Россия президентлиги учун сайловлар бўйича протоколларнинг 80 фоизини кўриб чиқиш натижаларига кўра Путин 87,15 фоиз овоз тўплади.
-
Исроил делегацияси Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилиш учун 18 март куни Қатар пойтахти Доҳага боради. Делегацияга Моссад разведка хизмати раҳбари Давид Барнеа бошчилик қилади.
-
Украинадан Россия ҳудудлари дронлар, ракета ҳамда артиллерия тизимлари ёрдамида ҳужумлар давом этмоқда. Белгород вилоятига уюштирилган ҳужумларда икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди, 15 та машина ёниб кетган.
-
Ғазодаги уруш фонида Лондонда исломофобия ҳолатлари кучаймоқда. Февраль ўрталаридан буён шаҳардаги учта масжидга ҳужум уюштирилди, мусулмонлар Рамазон ойини қўрқув ва хавотир билан қарши олди.
-
Рамазон ойининг исталган вақтида дуо қилиш мумкин ва Аллоҳ таоло уларни қабул қилади. Бироқ бу ойда ҳам шундай пайтлар борки, бу вақтда ибодатлар билан Яратганга мурожаат қилинганда дуолар қабул бўлиш эҳтимоли анча ортади.