-
АҚШнинг олий ҳарбий раҳбарияти учун Sierra Nevada Corporation компаниясига 13 миллиард долларга янги “қиёмат самолёти” буюртма қилинди. Эски "қиёмат самолёти" ўтган асрнинг 70-йилларидаги Boeing 747-200 самолётининг модернизация қилинган шакли бўлиб, ҳавода ёқилғи қуйилган тақдирда бир ҳафтагача парвоз қилиши мумкин.
-
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бир неча кишини ёнғиндан қутқариб қолди.
-
“Толибон” Афғонистонга қўшни 3 давлатни ИШИДга ёрдам беришда айблаб, бири ИШИДни жангарилар билан таъминлаётган бўлса, иккинчиси уларни тайёргарликдан ўтказаётгани, учинчиси эса молиялаштираётганини маълум қилди. Ушбу давлатлар номи очиқ айтилмаган бўлса ҳам, гап Тожикистон, Покистон ва Эрон ҳақидаги кетаётгани айтилмоқда.
-
Миллиардерлар сони ва бойлиги ҳар қачонгидан ҳам кўпайди. Forbes маълумотларига кўра, дунё бўйича миллиардерлар сони ўтган йилга нисбатан 141 нафарга ошди. Уларнинг умумий бойлиги эса бир йилда 2 триллион долларга ошиб, 14,2 триллион долларга етди. Миллиардерлар рўйхатидан бу йил Россиянинг 125, Туркиянинг 27, Қозоғистоннинг 6 нафар фуқароси ўрин эгаллади.
-
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учраб, жароҳат олди. Вазир ўзининг фаластинликларга қарши кескин қарашлари ва Ал-Ақсо масжидига босқинлардаги иштироки билан машҳур.
-
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан давлатлар мудофаа ва уруш учун рекорд даражада маблағ ажратишни бошлади. 2023 йилда дунё миқёсида қуролланишга 2,446 триллион доллар сарфланган бўлса, биринчи бешликдаги АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони мудофаа ва уруш харажатларига жами 1,480 триллион доллардан зиёд маблағ йўналтирган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 203 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Туркий давлатлар қўшма кичик CubeSat сунъий йўлдошини ишлаб чиқиш учун махсус муҳандислар гуруҳини тузишни режалаштирмоқда. Мазкур жамоа ўз фаолиятини Қозоғистондаги тадқиқот марказида амалга оширади.
-
Европарламент Россияда президентлик сайловлари нодемократик ўтгани тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
-
Юзлаб тожикистонликлар бир неча кундан буён Россия-Қозоғистон давлат чегаралари ўртасидаги бетараф ҳудудда қолиб кетмоқда. Рус чегарачилари тизимда носозлик рўй берганини айтиб, уларни ортга қайтармоқда, айни пайтда болалар, 60 ёшдан ошганлар ва бошқа давлатлар фуқароларини ўтказиб юбормоқда. Ортга қайтмоқчи бўлганлардан эса қозоқ чегарачилари Россияга киритилмагани тўғрисида ҳужжат талаб қилиб, ўтказмаяпти.