27.04.2024 07:24

Исроил миллий хавфсизлик вазири ЙТҲга учради

ЙТҲга учраган Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир енгил жароҳатлар олиб қутулиб қолди, дея хабар бермоқда Kan радиоси. ОАВ маълумотларига кўра, автомобилда ундан ташқари қизи ҳам бўлган.

Таъкидланишича, ҳалокат Рамле шаҳрида (1948 йилгача Фаластин ҳудуди бўлган) рўй берган. Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг ўнг қанот сиёсатчи зудлик билан касалхонага ётқизилган.

Ҳодиса Бен-Гвирнинг ҳукуматдан ҲАМАС билан келишувга эришиш ва Ғазода гаровга олинганларни қайтаришни талаб қилаётган исроилликлар билан жанжалидан кўп ўтмай содир бўлди.

Бен-Гвир Фаластин халқига қарши террорга чақирувчи радикал баёнотлари ва ишғол қилинган Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига исроиллик кўчманчиларнинг босқинларида мунтазам иштирок этиши билан машҳур.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.