Бомбаланаётган Ғазо: 203-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 203 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️ Босқинчилар
Нусейрат лагери ва Ғазо шаҳрига ҳужум қилди. Бир кунда 43 киши ҳалок бўлди.
Уруш бошланганидан буён жами
34305 киши ҳалок бўлган.
▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин,
Халил, Рамаллаҳ ва Наблусга бостириб кириб, ўнлаб фаластинликларни, жумладан
аёлларни ҳибсга олди. Ёшлар Наблусда босқинчилар билан жангга киришди.
▪️ 7 октябрдан буён Исроил Шарқий
Қуддус ва Ғарбий Соҳилда камида 8430 нафар фаластинликни ҳибсга олди. Апрель
ойи бошида Исроил қамоқхоналарида 3660 дан ортиқ фаластинлик, жумладан аёллар
ва болалар маъмурий ҳибсда сақланмоқда.
▪️ Исроил
қўшинлари тарк этган Ғазодаги Носир касалхонаси ҳудудидан учта оммавий қабр
топилди. Улардан 392 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болаларнинг
жасадлари чиқариб олинди. Марҳумларнинг 20 нафари тириклай кўмиб юборилган.
▪️ Куни кеча
1100 нафар яҳудий
кўчманчи муқаддас Ал-Ақси шаҳрини таҳқирлади.
▪️АҚШ Давлат департаменти котиби Ҳала Гарит Ғазодаги урушга
қарши норозилик белгиси сифатида истеъфога чиқди.
▪️ АҚШда
талабаларнинг тобора кучайиб
бораётган норозиликлари
фонида полиция шафқатсизлик билан намойишларни бостирмоқда, кўплаб талабалар,
шунингдек, бир қанча профессорлар ҳибсга олинди.
▪️ ҲАМАС сиёсий
бюроси аъзоси Иззат ал-Ришқ: “Президент Байден бошчилигидаги Америка маъмурияти
шахс ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги ҳуқуқини поймол қилмоқда. АҚШ полицияси
Фаластин халқимиз Ғазо секторида неонацист сионистлар қўлида амалга
оширилаётган геноцидга қарши бўлган университет талабалари ва профессорларини
ҳибсга олди. Бугунги талабалар келажакнинг етакчилари ва уларни бугун бостириш
Байден маъмурияти эртами кечми тўлайдиган юқори нархни билдиради”.