-
Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Эрлан Турғумбаев 2022 йилги тартибсизликлар бўйича ҳибгс олинди. У оғир оқибатларга олиб келган мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
-
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорьевга Тожикистон фуқароларининг Россиядаги ҳуқуқлари поймол этилишига қарши норозилик нотасини топширди.
-
Президент фармони билан Ўзбекистонда 2025 йил январдан интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни (онлайн қимор – таҳр.) ташкил этиш ва ўтказиш, букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди. Жамоатчилик мазкур қарорни қандай қабул қилди? Azon Global ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ушбу қарорга муносабатини ўрганди.
-
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё ва Мўғилистонга беш кунлик сафари учун ҳашаматли Embraer Lineage 1000 шахсий самолёти ижарага олингани танқидга учради. ТИВ қимматбаҳо самолёт ижарага олингани бўйича изоҳ берди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 206 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
2024 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда қарийб 48,6 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага кам. Никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 28,2 ёшни ташкил этди. Никоҳдан ажралишлар сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.
-
Ироқ парламенти 1988 йилда қабул қилинган фоҳишаликка қарши қонунга ўзгартиришлар киритувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, бир жинсли муносабатлар 15 йилгача, ЛГБТ фаолиятини тарғиб қилиш 7 йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлади. Янги қонунда жинсини ўзгартирганлар ва бундай жарроҳлик амалиётини қилган шифокорлар учун ҳам жазо чоралари белгиланди.
-
Ислом тараққиёт банки “Шариат меъёрлари бўйича арзон уй-жойларни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида Қирғизистонга 79 миллион доллар ажратади. Қирғиз ҳукумати лойиҳа туфайли минглаб оилалар арзон уй-жойлар билан таъминланишини маълум қилди.
-
АҚШда Фаластинни қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган талабалар намойишлари янада авж олмоқда. Шу вақтга қадар 700 дан ортиқ талаба қўлга олинди. Намойишлар эса мамлакатдаги 80 дан зиёд олийгоҳларни қамраб олди. Ғазолик болалар эса уларга ўзига хос тарзда миннатдорчилик билдирмоқда.
-
Мингга яқин Тожикистон фуқароси Москванинг бир қанча аэропортида қолиб кетмоқда. Улар орасида Россия ҳукумати ҳисобидан таҳсил олаётган тожик талабалари ҳам бор. Узоқ кутишлардан сўнг уларнинг бир қисми – 322 нафари РФ ҳудудига киритилган бўлса, 306 нафарини мамлакатдан чиқариб юбориш режалаштирилган. Тожикистон ТИВ фуқароларни Россияга сафар қилишдан тийилишга чақирмоқда.