Ўзбекистонда қиморга рухсат берилганини жамоатчилик қандай қарши олди?
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга
кўра, 2025 йил 1 январдан интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган
ўйинларни (онлайн қимор – таҳр.) ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини
амалга оширишга рухсат берилди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мазкур
қарорни мавжуд тақиқлар амалда ишламаётгани, мамлакатдан йилига 350 миллион – 1
миллиард доллар маблағ чиқиб кетаётгани билан изоҳлади.
Қарор
жамоатчилик томонидан қандай қабул қилинди? Azon Global ижтимоий тармоқлар
фойдаланувчиларининг ушбу қарорга муносабатини ўрганди.
Қимор
аҳкомлари
Қимор -
ютиш ва ютқазиш ўртасида қоладиган ўйиндир. Унинг ёмонлиги бировларнинг ҳаққи
норози бўлган ҳолда бошқаларга ўтиб кетишида.
Уламолар
қиморнинг ҳамма тури ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Аллоҳ таоло айтади:
"Эй
иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар
ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот
топсангиз" ("Моида" сураси, 90-оят).
Қиморнинг
ҳаром бўлиши ҳикматини Аллоҳ қуйидагича баён қилади:
"Албатта,
шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни
ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди
тўхтарсизлар?!" (Аллоҳ таоло бу икки нарсани–хамр ва қиморни «ифлослик ва
шайтоннинг иши», деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларига меҳрибон бўлгани учун уларни
ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. Нопок таомларни зарарли бўлгани учун
ҳаром қилганидек, ифлос ишларни ҳам бандаларига зарарли бўлгани учун ҳаром
қилади). ("Моида" сураси, 91-оят).
Қиморбоз
топган маблағ ҳаром ва ифлос киримдир. Ҳаромдан мол топган киши тезроқ уни
зиммасидан соқит қилиши керак. Бу ё молни эгасига қайтариш билан ёки у
топилмаса, камбағалга бериш билан бўлади.
Жумҳур
фуқаҳо ҳукмига кўра қиморбоз-яширмай гуноҳ қилувчи фосиқларга салом бериш
макруҳдир.
Қимор
ўйнаш гуноҳи кабира бўлгани учун қиморбознинг шаҳодати қабул қилинмайди. Гарчи
бир марта ўйнаган бўлса ҳам.
Раҳбарлар
гуноҳ ишларни ман этиши лозим, жумладан қиморни ҳам. Қиморбоз экани
исботланганларни албатта жазолаши керак.
Нашрга
тайёрланаётган "Катта фиқҳ энциклопедияси"дан қисқартириб олинди.
Ўйинчиларни
қарзга ва жиноятга ундайди
Қозоғистонда
қимор ўйинларининг йиллик айланмаси 1 триллион тенге (2,2 млрд доллар) дан
ошади. Норасмий маълумотларга кўра, мунтазам равишда қимор ўйинлари билан
шуғулланадиганлар сони уч юз мингдан 1 миллион кишигача бўлиб, уларнинг катта
қисмини мактаб ўқувчилари ва ёшлар ташкил қилади.
Қимматга
тушадиган ушбу фаолият ҳар жиҳатдан ўйинчиларни қарзга ва жиноятга ундайди.
Қозоғистон
Республикаси Бош прокуратураси маълумотларига кўра, жиноий ишларнинг 20 фоизи
ёки 31 мингтаси қимор ўйинлари билан боғлиқ.
Бу вақт
ичида 3676 та ўз жонига қасд қилиш содир бўлган, ҳар бешинчи ўлим қимор
ўйинлари ва у билан боғлиқ қарзлар туфайли содир бўлган.
Айни
пайтда Қозоғистонда қимор ўйинлари мутлақо қонуний, букмекерлик идораси
мамлакатдаги энг йирик реклама берувчи бўлиб, айрим депутатлар ва жамиятнинг
фаолият ва рекламани чеклашга бўлган барча уринишлари кучли қаршиликка
учраяпти.
Бизни
бундан баттари кутяпти. Қўзоғистонда 20 млн аҳоли. Ўзбекистонда - 37.
Азартга
қарши ген йўқ
Келаси
йилдан қиморга запрет қисман олинар экан. Қимор ҳамма ёмон ишларни бир жойга
жамлаган комплекс тадбир бўлса керак. Ёлғон, ичкилик, фахш, ҳаттоки ўлимгача
олиб боради.
Қимордан
ҳабари борлар билишади, яқингача ҳам қиморбозлар ўта ҳаддидан ошишган эди.
Карим чўлоқ дегани бўлган. Айтишларича, бор-будини ютқазиб, яна қимордан
қайтариб олган. Ота уйни ютқаздим, бўшатамиз деганда, адасининг юраги кўтара
олмай ўлган дейишарди.
Ҳаттоки хотинларини
ўйинга аралаштириб, хотинни ютқазса, бирга тунни ўтказиш ҳуқуқини ҳам ютиб
олишарди. Ўртага ташланиб, шакаргуфтонлик қилинарди, Инсон, аёл қадри
топталарди. Қарзини тўлай олмаганларни қолганларга сабоқ бўлиши учун ўлдириб
юборишар эди.
“Чангак”,
“Тойчоқ”, “Ўйин” фильмларида жуда зўр ёритиб берилган.
Энг ёмони,
азартга одамлар мойил бўлиб, азартга қарши ген йўқлигида, одам азартдан ўзини
тўхтата олмас экан. Фақатгина тарбия билан мумкин эмас деган билан тўхтатиб
қолиш мумкин экан.
Қадриятига
мустаҳкам оилаларга бирмунча осон бўлади. Яхши эмас, қўй дейишиб, оқ қорани
ажратиб олиш мумкиндур.
Лекин дин
ва қадриятлардан узоқ қатламга оғир келади. Чунки ота-она, жамиятнинг
насиҳатлари таъсир қилмайди, гуноҳ десангиз, муллалик қилманг дейишади. Қадриятларни
тан олинмайди. Жамият ҳам, оила ҳам сақлаб қола олмайди.
"Ё
Жамшид, яша қимор"ларнинг куни туғади.
Яқинларингизни
асранг, кейин кеч бўлмасин.
***
Онлайн
қимор минглаб юртдошларимиз хонавайрон қилди!
Минглаб
оилаларни барбод қилди!
Ўзини
осганлар!
Россияга
қарз бўлиб қочиб кетганлар бўлди, бўлмоқда!
Уйсиз
кўчада қолганлар бўлди!
Оиласи
билан ажрашганлар бўлди шу бало туфайли..!
Давлат
хизматчилари орасида қанчаси...
Эҳ!!!!!
***
Бутун
бойлиги, уй-жойи, ҳатто хотинини қиморга тикканларни кўрдик.
Давлат ва
халқ пулини қиморга тикиб юборган банкирларни кўрдик.
Бор-будини
қиморга тикиб, устига устак катта қарзга ботиб, сўнг жонига қасд қилганларни
кўрдик.
Қимор
сабабли ҳаёти барбод бўлганларни, оиласи, мансаби, обрўсидан маҳрум бўлганларни
кўрдик.
Қўрқаманки,
довга Ватанни, конларимизни, катта-катта заводларимизни, халқимизнинг эрки,
номуси ва шаънини тикиб юборишмасин!
Қимордан
фақат ўйнатганлар ютган, ўйнаганлар эмас! Рухсат берганлар, рухсат бердирганлар
ҳам айнан ўшалар – қимор ўйнатадиганлар!
***
Видеода (видео)
борини қиморда ютқазган Нигерияликлар қиморхонада тунашяпти.
Нигерияда
60 миллион (32% аҳоли) инсон қимор ўйнайди. Асосан 24-40 ёш орасидаги эркаклар.
Нигериядаги
юқори инфляция ва ишсизлик туфайли кўпчилик қимор ўйнаш йўлини танлар экан.
Қимор
ўйинларидан келадиган руҳий тушкунлик сабаб, Нигерияда гиёҳвандлик жиддий муаммога
айланган.
Нигерияда
Қимор туфайли ажрашишлар каррасига ошган, уйланиш ёши катталашган.
Нигерия
ҳукумати қимордан 1?5 миллиард доллар фойда қилади, лекин одамлар йилига 10 минглаб
доллар миқдорида ютқазади, ҳатто 300 доллар ютқазгани учун ўзини ўлдирган
кейслар ҳам кўп экан.
Бюджетда
тушадиган бир неча миллиард деб халқни ҳаётини издан чиқариш керак эмас.
Қимор сабабли бўласини саждада қатл қилди...
Бу – менинг жияним Маъруфжон. Ҳозир у йўқ. Уни 13 жойидан пешин намозида саждада ҳолатида пичоқлаб, қатл қилишди. 10-синф эди раҳматлик. Ажойиб, камтар, меҳрибон жияним аммамни ёлгиз ўғли эди. Қотил ҳам бегона эмас – катта аммамни битта ўғли.
Бозорда
савдогар. XBet қимор ўйнаб, 5 минг доллар қарзга киради. Маъруфжоннинг онаси – ҳоласида
пул борлигини билиб, уйига киради. Маъруфжон билан пешинга [намозга]туриб, саждада
турган болани пичоқлаб, қатл қилади уйдан пулни олиш учун. Маъруфжоннинг кучи
етмаган. Хуллас, тез ёрдамда жони узилди. Онаси бн хайрлашиб қолган, холос.
Барча қариндошлар, аммам ҳалигача [чуқур қайғуда]. Қалбимизда чуқур жароҳат
қолиб кетди. Бир онанинг умидлари парча-парча бўлди. Иккинчи аммам фарзандидан
21 йилга ажралди. Юртимизда бунақа қимордан зулм кўрган оилалар жуда кўп.
Қарз
туфайли суиқасд
Бир неча
ой аввал бўлган воқеа. Аямга қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўрадим:
- Ўзиз
яхшимисиз, чарчамаяпсизми? Нима гаплар?
- Бугун
қишлоқдан иккита жаноза чиқди. Таъзияга бориб келиб чарчаааб ўтирибманда.
- Инна
лиллааҳ, ким ўтди?
- Иккита
ёш. Бири холапошшангга қўшни фалончи, арақ ичиб ўзини билмай ётиб қопти, камаз
босиб кетиб ўлибди. Иккинчиси фалончининг ўғли, мединститутда 3-курсда ўқиркан.
Қимор бор эканку телефонда, шуни ўйнаб ютқизиб қўйибди. Кеча Самарқанддан уйга
келиб, оғилга кириб ўзини осибди. Онагинаси куйиб ўтирибди. 23 ёш экан...
-
"Аллоҳ раҳмат қилсин", дейишни ҳам билмай қолдим, жаноза ўқилдими?...
Суҳбатимиз
узоқ чўзилди. Ёдимдан эса шу оят кетмади:
"Эй
мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни,
уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан
бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ
бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни
ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос!
Энди тўхтарсизлар!" («Моида» сураси, 90-91-оятлар)
Инсон
Роббининг каломига, унга итоат этиб яшашга ва бу орқали ўз-ўзини ҳимоя ва
изоляция қилишга, жонига Аллоҳдан бошқанинг раҳми келмаслигини англашга нақадар
муҳтож!
Аллоҳ
таоло охиримизни бахайр қилсин.
Шайтон
амалидан бўлган рижс - ифлос нарсалар билан ёшларнинг жувонмарг бўлиб кетишига
сабаб бўлаётганларга Ўзи кифоя қилсин.
(Қуйида қиморнинг худкушликка олиб бориши ҳақида статистика.)
Қимордан
асосан ёшлар жабр чекади
2018 йил
эди. Бир танишим ўз ишини ривожлантириш учун пул сўради. Қандайдир янги лойиҳа
эмас, юриб турган ишига маблағ етказа олмаётгани, харидор тайёр экани, биринчи
ойданоқ фойда келтиришига ишонтириб пул олди.
Қўлида
ҳунари бор, иши юриб тургани учун ва анчадан бери билганим учун ишондим.
Айтганидек,
биринчи ойдаёқ фойдадан улуш олиб келди. Иккинчи ой ҳам такрорланди.
Ҳаммаси
учинчи ойдан бошланди.
Бедарак бўлиб
қолди. Телефонлар ўчди. Уйга келмайди. Ном-нишонсиз эди.
Эскидан
билганим учун ҳотиржам эдим. Бир кун алоқага чиқиб, яна ҳам каттароқ маҳсулотга
буюртма олганини важ қилиб, яна пул сўради.
Эндиги
гаплари шубхали эди. Кўп гапирганидан ёлғонлари ҳам кўп эди. Овозидан ўзига бўлган
ишончи ҳам қолмаганди.
Эски
келишув ўз кучида эканлигини такидлади ва суҳбатни битирдик.
Кейинчалик,
қариндошлари айтишича, қимор ишига аралашиб қолибди. Ўзи билан ҳам боғландим,
аввалига тан олмади, кейин яқинларидан эшитганимни билиб, тан олди. Қарз
миқдори катталашиб кетганини, аввалги оматсизликдан чиқиш учун яна қимордан
нажот излаганини такидлади. Жуда афсусда эканлиги билиниб турарди.
Мана,
орадан 6 йил ўтибдики ҳамон ўнгланмади, ўзини ўнглай олмади. Бисотидагиларни
сотди, шунда ҳам бошидаги бало аримади.
Қимор
мана-ман деганнинг ҳам белини синдиради. Ҳар ҳолда ўзини тия олмаганларни қонун
жиловлаб турган эди.
Энди бу
каби ўйинларга қонунда расман рухсат берилиши кўпчиликни жувормаг қиворади,
асосан ёшлар жабр чекади, ўғирликлар кõпаяди, ўз жонига қасд қилишлар бошланиб
кетади.
Жамият
қоралаши керак
Қимор
ароқ ёки тамакига ўхшаган нарсамас, ундан ёмонроқ, наркотик модда каби нарса
деб ўйлайман. Легал бўлишини унча қўллаб қувватламайман. Қонун рухсат берса ҳам
жамият томонидан кўпроқ қораланиши керак. Нормал нарсага айланиши керакмас.
Ароқни
кайфи қисқа муддат бўлади. “Азартный” ўйиннинг кайфи, хумори наркотик билан
беллашади. Узоқ ва давомли кечади. Ақлли одам ҳам қимор ўйнаб домига тушса,
чиқиб кетишига анча муддат керак бўлади.
Жамшид @quloqsiz_bola