Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорьевга Тожикистон фуқароларининг РФдаги ҳуқуқлари поймол этилишига қарши норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ хабарида айтилади.

Россиялик дипломатга РФ ҳудудида Тожикистон фуқароларига нисбатан “қатъий салбий муносабат”нинг оммавий намоён бўлиши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда бузилиши ҳолатларидан жиддий хавотир билдирилган.

“Нотада таъкидланишича, бундай ҳаракат фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилади, бу тожик-Россия муносабатлари руҳи ва анъаналарига тубдан мос келмайди”, — дея таъкидлади Тожикистон ТИВ.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Россия чегаралари ва аэропортларида минглаб Тожикистон фуқароларининг мамлакатга киришига чекловлар ўрнатилмоқда. Улар орасида Россия ҳукумати ҳисобига таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар ҳам бор.

Мавзуга алоқадор