Ироқда бир жинсли муносабатлар 15 йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкин
Ироқ парламенти 27 апрель куни 1988 йилда қабул қилинган фоҳишаликка қарши қонунга ўзгартиришлар киритувчи қонун лойиҳасини қабул қилди, дея хабар бермоқда CNN. Янги қонунга кўра, бир жинсли муносабатлар 15 йилгача, ЛГБТ фаолиятини тарғиб қилиш 7 йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлади.
Янги
қонун, шунингдек, жинсини ўзгартириш операциясини амалга оширган трансгендерлар
ва шифокорлар учун 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади, аммо суд қарорига
кўра, "инсоннинг жинсини тасдиқлаш учун туғма нуқсонларни даволаш"
мақсадида тиббий аралашув ҳоллари бундан мустасно.
Жазолар 2023 йил август ойида қонун лойиҳасини тақдим этган
мустақил Ироқ депутати Раад ал-Маликий талаб қилган жазолардан камроқ. Депутат
бир жинслилар учун умрбод қамоқ ва ўлим жазоси кўринишидаги жазони жорий этишни
таклиф қилди.
Бироқ шанба кунги парламент йиғилишида иштирок этган 329
депутатдан 170 нафари жазони енгиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул
қилишни ёқлаб чиқди.
Парламент спикери вазифасини бажарувчи Моҳсен
Ал-Мандалавининг айтишича, янги қонун жамиятнинг “ахлоқий пойдеворини” ҳимоя
қилишга қаратилган.