Ўзбекистонда никоҳлар сони камайди
2024 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони 48 582 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага камайган. 2021 йилнинг мос даври билан таққосланганда 11,3 мингтага камайган. Бу ҳақда "Газета.uz" Статистика агентигига таяниб хабар қилди.
2024 йил январь-март ойлари давомида қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 28,2 ёшни ташкил этган. Қайд этилган никоҳларнинг энг катта улуши 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган, яъни жами никоҳларнинг 77,2 фоизини ташкил этган.
2024 йил январь-март ойларида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони 11,5 мингтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 мингтага ёки 1,5 баробарга кўпайганлиги кузатилди.
2024 йил январь-март ойларида фарзандсиз никоҳдан ажралишлар
сони 5301 тани (46,2 фоиз), 1 нафар фарзанд билан ажралишлар сони 3402 тани
(29,6 фоиз), 2 ва ундан ортиқ фарзанд билан никоҳдан ажралишлар сони 2778 тани
(24,2) ташкил этган.
Никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши 2024 йилнинг январь-март
ойларида эркаклар учун 37,4 ёшни, аёллар учун 32,5 ёшни ташкил этган. Никоҳдан
ажрашганларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлган ажралаётган аёлларга тўғри
келган, яъни жами никоҳдан ажрашганларнинг 62,5 фоизини ташкил этган.