Мингга яқин тожикистонлик Москва аэропортларида қолиб кетди
Мингга яқин Тожикистон фуқароси Москва аэропортларида қолиб кетди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Тожикистон ТИВ расмий вакили Шохин Самадийга таяниб.
Қайд этилишича, аксарияти Внуковода кузатилган - одамлар
вақтинчалик ҳибсга олиш зонасига жойлаштирилган. Бошқа пойтахт аэропортлари -
Домодедово, Жуковский ва Шереметевода ҳам вазият қийин.
Жумладан,
27 апрель кун якунига кўра, 954 нафар Тожикистон фуқароси «Внуково»
халқаро аэропортининг вақтинча сақлаш ҳудудида тегишли санитария шароитлари
таъминланмаган ҳолатда ушлаб
турилган.
Улар орасида
Россия ҳукумати томонидан берилган таълим квоталари ҳисобига Россияда таҳсил
олаётган тожикистонлик талабалар ҳам бор.
Внуково аэропортида қолиб кетган Тожикистон фуқароларидан 322 нафарига узоқ кутишлардан
сўнг Россия ҳудудига киришга рухсат берилган. 306 нафарини эса Россия ҳукумати мамлакатдан
чиқариб юборишни режалаштирилган ва уларнинг 27 нафари аллақачон депорт
қилинган.
Бошқа
пойтахт аэропортлари - Домодедово, Жуковский ва Шереметьевода ҳам вазият мураккаб.
Тожикистоннинг ушлаб турилган фуқаролари етарли даражада иссиқ овқат билан
таъминланмагани сабабли тожик дипломатлари диаспора вакиллари билан ҳамкорликда
Внуково аэропортига озиқ-овқат етказиб беришмоқда.
Мамлакат фуқароларига
жойида зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Тожикистоннинг Москва шаҳридаги
дипломатик ваколатхонаси консуллик хизмати томонидан 24 соатлик тезкор штаб
очилди. Ўз навбатида, расмий Душанбе Тожикистон фуқароларини Россияга сафар
қилишдан тийилишга чақириб, бундай чеклов чоралари фақат Тожикистон
фуқароларига нисбатан қўлланилаётганини таъкидламоқда.
Россия
ТИВ эса фуқаролигидан қатъи назар, барча хорижликлар учун чегара назоратини
кучайтириш террорчилик хавфи кучайганини ҳисобга олиб, вақтинчалик чора
эканлигини таъкидламоқда.
Эслатиб
ўтамиз, аввал ҳам мингга яқин тожикистонлик Қозоғистон-Россия давлат чегараси
ўртасидаги бетараф ҳудудда бир неча кун давомида қолиб кетгани ҳақида хабар
берган эдик.