-
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган антисемитизмга қарши янги қонунга биноан Инжилдаги яҳудийларга қарши матнларни тақиқланиши мумкин. Агар қонун кучга кирса, Қўшма Штатлардаги 300 минг масиҳийлар Муқаддас Битикдан эркин иқтибос келтира олмайди ва Исонинг хочга михланиши ҳақида гапиришдан олдин ўйлашга мажбур бўлишади, шунингдек, уларга Исроил давлатини танқид қилиш ҳам тақиқланади.
-
Украина қўшинлари Россиянинг Белгород шаҳрини ўққа тутиши натижасида бир кунда 19 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 3 нафари бевосита ҳужумларда ҳаётдан кўз юмган бўлса, 15 нафари 10 қаватли уйнинг кириш йўлаги қулаши натижасида оламдан ўтган. Шунингдек, 27 киши жароҳатланди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 220 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Дунё бўйлаб давом этаётган сув тошқинлари қурбонлари сони ҳам ортиб бормоқда. Сўнгги кунларда сув тошқинлари сабабли Афғонистонда 300 дан зиёд киши офат қурбонига айланган бўлса, бу кўрсаткич Кенияда 267, Бразилияда 144, Индонезияда 27 нафарни ташкил этмоқда. Жабрланганлар сони ва зарарлар миқдори ҳам жуда юқори.
-
Германия Мудофаа вазирлиги умумий ҳарбий мажбуриятни қайта жорий этишнинг уч йўналишини илгари сурди. Улардан бири 18 ёшга тўлган эркакларни ҳарбий хизматга чақиришни назарда тутса, бирида аёлларни ҳам мажбурий аскарликка олиш таклиф қилинган. Мамлакатда умумий ҳарбий мажбурият 13 йил муқаддам – 2011 йилда бекор қилинган эди.
-
Ака-ука Ҳассоунлар томонидан асос солинган Palestine Drinks ичимликлари сотувида кескин ўсиш кузатилмоқда. Истеъмолчилар Америка брендларини бойкот қилгани сабабли Фаластин-Швед компанияси ичимлиги Coca-Cola ва Pеpsi муқобилига айланди. Palestine Drinks компаниясининг бош ширкати Safad Food вакилининг The National нашрига айтишича, миллионлаб буюртмалар тушмоқда, икки ой ичида 4 миллионга яқин қути сотилган.
-
Миср Жанубий Африканинг Исроилга қарши ишини Халқаро Суд олдида расман қўшиш ниятида эканлигини эълон қилди. Шунингдек, босқинчи давлат сифатида Исроилни ўз мажбуриятларини ҳурмат қилишга ва Халқаро Суд буюрган чораларни амалга оширишга чақирди.
-
Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонидаги "Al Faris International" компанияси раиси Осама бин Солиҳ билан учрашди. Қайд этилишича, компания сармояси билан ташкил этилган халқаро мактаблар дунё мамлакатлари халқаро стандарти "IBO"га асосан фаолият олиб бормоқда. Улар Саудиядаги мактаблар орасида энг юқори ўринларда туради.
-
1 май куни бутун дунё бўйлаб ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги бошланди ва бу йил мусулмон жамоаларининг иштироки ўтган йилга нисбатан 10 баробар ошди
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 218 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.