-
Исроил 1948 йилда тарихий Фаластин ерларида мустақиллик эълон қилганидан буён ўтган 76 йил ичида 134 мингдан ортиқ фаластинликларни ўлдирди, 1967 йилдан буён 1 миллиондан ортиқ кишини ҳибсга олди.
-
АҚШ ҳукуматининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Оқ уйдаги маъмурият Ғазода Исроил томонидан геноцидга йўл қўйилгани далилларини кўрмаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҲАМАСнинг мағлуб бўлишини кўришни истайди. Вашингтон расмийси, шунингдек, уруш гирдобида қолган фаластинликлар ўта оғир шароитда яшаётгани ва Исроилнинг Рафаҳдаги йирик ҳарбий амалиёти хато бўлганини таъкидлаган.
-
Қизил денгизда ҳусийлар томонидан Исроилга алоқадор кемаларга ҳужум қилгани ва кемалар Яхши умид бурни орқали Африкани айланиб ўтишни бошлаганидан кейинги тўрт ой ичида (2023 йил декабри ўрталаридан 2024 йил апрелигача) атмосферага қўшимча 13,6 млн тонна иссиқхона газлари чиқарилган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар инқироз давом этса, чиқиндилар миқдори йилига 41 млн тоннага етиши мумкин.
-
Пентагон майори Харрисон Манн АҚШ Исроилнинг Ғазодаги урушини қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди. Бу Америка ҳарбий ва разведка ҳамжамиятининг аъзоси биринчи марта оммавий истеъфоси ҳисобланади. "Ўтган ойлар бизга Фаластин воқеалари тасвирланган энг даҳшатли ва юракни эзувчи тасвирлар тақдим этилди ва мен бу тасвирларни эътиборсиз қолдира олмадим. Бу менда ақл бовар қилмайдиган айбдорлик ҳиссини пайдо қилди", - деди Манн.
-
Эрон парламенти мамлакат жанубидаги суннийлар яшайдиган Систон ва Балужистон вилоятини турли номдаги 4 та вилоятга бўлиш таклифини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, 10 миллион одамни кўчириш ҳамда Систон ва Балужистон қирғоқларини бошқа вилоятларга ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 221 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Ўзбекистон билан миллий валютада тўлов 55 фоизга етганини маълум қилди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан бундай ҳисоб-китоблар ҳажми 80 фоизга етган.
-
АҚШнинг бир неча республикачи вакиллари Фаластинни қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган намойишларда ҳибсга олинган талабаларни Ғазога олти ойга жамоат ишларига жўнатиш ва чет эллик талабаларнинг визаларини бекор қилишни назарда тутувчи иккита қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
-
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон айни пайтда ҲАМАСнинг мингдан ортиқ аъзоси ўз мамлакатида даволанаётганини маълум қилди. "ҲАМАСни бирор террористик гуруҳ деб ҳисобламайман ва айни пайтда ҲАМАСни қадамма-қадам кузатиб бормоқдаман ва ўлкамда ҳозирда мингдан зиёд ҲАМАС аъзолари касалхоналаримизда, барчаси даволанмоқда. Ишимизни мана шундай давом эттирмоқдамиз", - деди Туркия етакчиси.
-
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ғазо секторида давом этаётган ваҳшийлик борасида сукут сақлаётган юлдузларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини блокламоқда. Жастин Бибер, Селена Ҳомез, Зендая, Кардашианлар, Тейлор Свифт каби юлдузлар танқид остида қолган.