13.05.2024 11:00
Palestine Cola машҳурликка эришмоқда
Маълум бўлишича, ташаббус Ҳусайннинг акаси томонидан чиққан. У кўплаб ресторан ва дўконларда йирик брендлар муқобили йўқлигини пайқаган. Европадаги кўплаб муассасалар Исроил билан бизнеси туфайли Coca-Cola ва Пепсидан юз ўгиришмоқда.
Palestine Drinks идишларида зайтун новдаси ва кеффие нақши каби Фаластин рамзлари, шунингдек, асосчиларнинг Фаластин масаласи бўйича хабардорликни ошириш мақсадини акс эттирувчи "барча учун эркинлик" шиори мавжуд. Даромаднинг бир қисми можародан жабрланганлар учун хайрия ишларига йўналтирилади.
"Бу бизнинг энг кўп сотиладиган ва ишлаб чиқариш осон бўлган маҳсулотларимиздан бири", дейди матбуот котиби. Режаларда алкоголсиз, цитрус ва энергетик ичимликлар турларини кенгайтириш кўзда тутилган. Биз кундан-кунга ўсиб бормоқдамиз."
Шу билан бирга, Palestine Drinks ҳар куни миллиардлаб порция ичимликлар сотадиган гигантлар Coca-Cola ва Пепсидан ортда қолмоқда. Бироқ, янги бренд Америка компанияларининг Исроил билан алоқаларини бойкот қилиши ортидан тезда машҳурликка эришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия парламенти ноябрь ойида Исроилни қўллаб-қувватлагани учун Coca-Cola маҳсулотларини ошхона ва озиқ-овқат корхоналаридан олиб ташлаган эди.