11.05.2024 16:06

Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги янада кенгайди

Бутунжаҳон Ҳижоб куни ташкилоти томонидан 2021 йилда бошланган йиллик глобал тадбирда мусулмонларнинг асрлар давомида эришган ютуқлари ва цивилизацияга қўшган ҳиссалари ёритилади. Бу йил мусулмон жамоаларининг иштироки ўтган йилга нисбатан 10 баробар ошди, дея хабар бермоқда «Islamnews».

1 май куни бутун дунё бўйлаб ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги бошланди ва бу йил мусулмон жамоаларининг иштироки ўтган йилга нисбатан 10 баробар ошди, дея хабар бермоқда «Islamnews».

Нью-Жерси штатида жойлашган Бутунжаҳон Ҳижоб куни ташкилоти томонидан 2021 йилда бошланган йиллик глобал тадбир мусулмонларнинг асрлар давомида эришган ютуқлари ва цивилизацияга қўшган ҳиссаларини ёритишга қаратилган. 
Ўтган йиллар давомида янги ташаббус ва ўзгаришлар секин кўзга ташланаётганини кузатиш мумкин. 

“Бироқ, ижтимоий тармоқларимизга назар ташласак, бу йилги тадбирларда иштирок этиш ўтган йилга нисбатан 10 баробар кўп эканлигини кўрамиз. Кашшоф олимлардан тортиб истиқболли санъатшуносларгача, раҳмдил раҳбарлардан тортиб илғор олимларгача бўлган мусулмонлар тарихи мустаҳкамлик, янгилик ва меҳр-шафқат ҳикояларига тўла”, дейилади ташкилот баёнотида.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.