Бомбаланаётган Ғазо: 220-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Жабалия лагери, Рафаҳ ва Зайтун ҳудудини гилам билан портлатишда давом этмоқда. Бир кунда 63 киши вафот этди. Уруш бошланганидан бери 35 034 киши шаҳид бўлди, 78 755 киши яраланди.
▪Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблусга бостириб
киришди, бу ерда 11 нафар фаластинлик яраланди. Байтлаҳм, Рамаллоҳ ва Қалқиля
ҳам ҳужумга учради.
▪Қаршилик жангчилари учта фронтда: Жабалия, Зайтун ва
Рафаҳда курашмоқда. Босқинчилар уруш бошланганидан бери энг катта йўқотишларни
кўрганини тан олди – 50 нафар босқинчи ҳалок бўлди ва яраланди. 8 та танк яроқсиз
ҳолга келтирилди. Аскалан ва Сдеротга ҳужум қилинади.
▪Зайтин ҳудудида қаршилик жангчилари босқинчи генерал
Йогав Бар-Шиштани яралади.
▪Тунги шиддатли ҳужумлардан сўнг ишғол танклари
Жабалия, Сабра ва Зейтун туманларига кирди. Жабалия ҳудудида босқинчилар
ярадорларни эвакуация қилиш учун келган тез ёрдам машиналарига қарата ўқ узган.
▪БМТ: 300 000 га яқин фаластинликлар Рафаҳдан
Ғазонинг бошқа хавфли ҳудудларига қочиб кетишди.
▪Демократик фронт сиёсий бюросининг юқори мартабали
аъзоси Талал Аби Зарифа Ғазо марказига қилинган ҳужум натижасида шаҳид бўлди.
▪Миср, Исроилни Ғазо носиди бўйича ўз мажбуриятларини
бузганликда айблаган Халқаро Адлия судида Жанубий Африканинг Исроилга қарши
қўзғатган ишига расман қўшилишини айтди.