13.05.2024 16:28

АҚШда Инжилдаги яҳудийларга қарши матнлар тақиқланиши мумкин

“Сизлар ва бутун Исроил халқи, билиб олинглар: сиз хочга михлаган ва Худо ўлимдан тирилтирган  Исо Масиҳ номи туфайли бу одам ҳозир сизнинг олдингизда соғлом турибди!” Ҳаворийларнинг фаолияти 4:10

Бу ва бошқа Инжил матнлари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган янги антисемитизм қонунига биноан Қўшма Штатларда тақиқланиши мумкин, деб ёзади Sabah.

Америкалик қонунчилар томонидан маъқулланган тақиқланган баёнотлар қаторига Холокостни хотирлаш иттифоқи "яҳудийлар Исони хочга михлагани" ҳақидаги ҳаволаларни ўз ичига олган.

Инжил матнини тақиқлашни ёқлаб 320 нафар парламент аъзоси овоз берди, 71 нафари қарши чиқди, 20 нафари эса бетараф қолди.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Қўшма Штатлардаги 300 минг масиҳийлар энди Муқаддас Битикдан эркин иқтибос келтира олмайдилар ва Исонинг хочга михланиши ҳақида гапиришдан олдин ўйлашга мажбур бўлишади, шунингдек, уларга Исроил давлатини танқид қилиш тақиқланади. Айни пайтда қонунчилик Қўшма Штатларни танқид қилишни тақиқламайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.