ҲАМАС етакчиси Халил ал-Ҳайя: Душман қаршилик алангаси ўчади деб ўйласа, адашади
ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси ўзининг видеомурожаатида ҳаракат раҳбари Яҳё Синварнинг душман билан жангда қаҳрамонларча ҳалок бўлганини эълон қилди.
▪️Ғазога
қарши тажовуз тўхтатилмагунча, тўлиқ олиб чиқилмагунча ва фаластинлик маҳбуслар
ҳибсхоналардан озод этилмагунча ишғол асирлари қайтмайди.
▪️Қомондон Қассам, буюк раҳнамо Яҳё Ас-Синвар, ҲАМАС ҳаракатининг раҳбари,
режасиз кўтарилган, қон тўккан, бизнинг фахримиз. Ҳаракатимиз етакчилари
халқимиз шаҳидлари карвонига бошчилик қилмоқда.
▪️Биз қаршилик гуруҳлари билан бирга бу буюк ва ҳал қилувчи
жангга киришдик, озодлик баҳоси қиммат эканини тушуниб етдик.
▪️Жиҳод Фаластин озод қилинмагунча, охирги сионист ундан
ҳайдалмагунча ва барча қонуний ҳуқуқларимиз тикланмагунча тўхтамайди.
▪️Душман қаршилик алангаси ўчади деб ўйласа, адашади. Синвар
қўмондон ва ундан олдинги раҳбарларнинг шаҳид бўлиши ҳаракатимиз кучини янада
оширади.
Эслатиб
ўтамиз, Яҳё Синвар 16 октябрь, чоршанба куни Ғазо сектори шимолидаги Рафаҳ шаҳрининг
Тел-Султан маҳалласида Исроил босқинчи кучлари билан жанглар натижасида шаҳид
этилди. Унинг жасадидан олинган намуналар бир вақтлар Исроил қамоқхонасида
ётган вақтида олинган намуналар билан солиштирилганидан сўнг жасад ҳақиқатдан
ҳам Яҳё Синварга тегишли экани тасдиқланганди.