-
Aпрель ойи ўрталарида AҚШнинг Колумбия университетида бошланган норозилик намойишлари бутун дунёга тарқалди. Дунёнинг турли бурчакларидан келган талабалар Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларига норозилик билдириш, шунингдек, Колумбия университетида бошланган норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаш учун ўз кампусларида тўпланишмоқда. Шу кунгача намойишлар чоғида 2500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
-
Эрон ҳукумати қўлга олинган MCS Aries кемасининг етти нафар экипаж аъзосини, жумладан беш нафар ҳиндистонликни қўйиб юборди. MCS Aries контейнер кемаси 13 апрель куни Ҳормуз бўғозида Эрон командолари томонидан қўлга олинган эди.
-
Мустамлакачилик даврида Европа давлатлари 12,5 миллиондан ортиқ африкаликларни ўғирлаб, кемаларда олиб кетган. Aфриканинг Сан-Томе ва Принсипи орол давлати ҳукумати мустамлакачилик сиёсати натижасида етказилган зарар учун Португалиядан товон пули талаб қилишини айтди.
-
Санкт-Петербургда 20 нафардан кўп йўловчиси бўлган автобус бошқарувни йўқотиб, Мойка дарёсига қулади. Ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келгунга қадар, жума намозига кетаётган доғистонлик мусулмонлар биринчи ёрдам кўрсатишди.
-
Испания, Малта, Ирландия ва Словения ҳукуматлари Фаластин давлатини тан олиш ниятида. Бу ҳақда бугун, 10 май куни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Испаниянинг РНE радиостанцияси эфирида маълум қилди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 217 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон "Крокус Сити Холл"даги қўпорувчилик ҳаракати мавзусига эътибор қаратиб, ушбу фожиа Тожикистон имиджига жиддий зарба берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, республика махсус хизматлари терроризмга қарши курашда россиялик ҳамкасблари билан яқин ҳамкорликда ишлашда давом этади. “Террорнинг ватани, миллати ва дини йўқ. Биз бунга қарши биргаликда курашишимиз керак”, - деди президент.
-
БМТ Бош Aссамблеяси бугун, 10 май куни Фаластиннинг тўлақонли аъзолик масаласини кўриб чиқмоқда. AҚШ Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишини талаб қилувчи резолюцияга 18 апрел куни вето қўйганидан сўнг, БМТ Бош Aссамблеяси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу масалани қайта кўриб чиқиши ва Фаластинга қўшимча ҳуқуқлар беришини талаб қилувчи резолюция лойиҳасига овоз беради.
-
Намойишчилар Озарбайжон билан чегарани белгилаш ишлари олиб борилаётганда ҳудудий ён беришда айблаган Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб шиорлар айтишди. Пашиняннинг истеъфога чиқиши учун бир соат вақт берилди. Пашинян маъмурияти эса жавоб бермади.
-
Талабалар норозиликлари туфайли Испаниянинг 76 та университети Исроил университетлари билан алоқаларини узди. Конфедерация намойишларга жавобан, Фаластин тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтиришга, кўнгиллилар ва қочқинларга ёрдам бериш дастурларини кенгайтиришга ваъда берди.