13.05.2024 15:15

Россиянинг Белгород шаҳрида бир суткада снарядлар туфайли 19 киши ҳалок бўлди

Белгородда 12 май, якшанба куни содир бўлган ўққа тутилиши натижасида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда губернатор Вячеслав Гладков 13 май, душанба куни ўзининг Телеграм`даги каналида маълум қилиб, ҳужумда Украина Қуролли кучларини айблади.

Вилоят раҳбари Шорс кўчасидаги турар-жой биноси вайроналарини тозалашнинг асосий қисми якунлангани, шу кунгача вайроналар остидан 15 кишининг жасади чиқарилганини маълум қилди.

“Кеча кечки отишма чоғида яна 3 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. 11 май куни жароҳат олган яна бир аёл шифохонада вафот этган”, - деди Гладков.

Губернатор шунингдек, отишма натижасида 27 киши жароҳатланганини, 6 киши федерал клиникаларга юборилишини айтди.

“27 киши жароҳат олди. Улардан ўн нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйларига жўнатилган. Олти киши ҳозир федерал клиникаларга юборишга тайёрланмоқда, улар орасида бир ярим ойлик бола ва унинг онаси ҳам бор. Касалхоналаримизда 11 киши қолмоқда – уларнинг барчасига зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, - деб ёзади у.

12 май куни эрталаб Белгород вилоятидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олти марта ракета хавфини эълон қилди. Соат 11:50 да тўғридан-тўғри ракетанинг Харгори мавзесидаги турар-жой биносига тегиши натижасида кўп қаватли уйнинг учинчи кириш йўлаги бутунлай қулаб тушди.

Шу билан бирга, 13 май, душанба куни Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кечада Белгород, Курск ва Липецк вилоятлари, шунингдек ишғол қилинган Қрим устидан 31 та учувчисиз учоқни йўқ қилган ва тутиб олган, 4 та Storm Shadow ракетаси ва 12 та “Вилха” ялпи ўт очиш реактив тизими снарядларини уриб туширган. 

Март ойи ўрталарида Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳудудига янги зарбалар беришга “ваъда берган”. Украина раҳбари ўзининг Телеграм-каналида ҳарбий раҳбарият билан бўлиб ўтган учрашувда “энг заиф нуқталар” аниқланганини ёзди. 

Сиёсатчининг айтишича, Украина Қуролли кучлари зарбаларни "энг катта зарар" билан амалга оширади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.