Миср Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, бу қадам "Исроилнинг Ғазо секторида фаластинлик тинч аҳолига қарши ҳужумларининг кучайиши ва ҳажми ортиб бораётгани" билан боғлиқ.

Миср, босқинчи давлат сифатида Исроилни ўз мажбуриятларини ҳурмат қилишга ва Халқаро Суд буюрган чораларни амалга оширишга чақирди.

Аввалроқ Туркия ва Колумбия Жанубий Африканинг Исроилга қарши ишига қўшилиш ниятини билдирган эди.

Мавзуга алоқадор