-
23 май куни «Ҳаж-2024» дастури доирасида 240 нафардан иборат илк ўзбекистонлик зиёратчилар гуруҳи Тошкентдан Мадинага учди. Уларни президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқалар кузатиб қўйди.
-
Ислом динини қабул қилган таниқли кореялик эстрада хонандаси ва Youtuber Дауд Ким 2019 йилда исломофоб маҳаллий аҳолининг қаршиликларига қарамай, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида масжидни тезда қуришга муваффақ бўлди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Халқаро тузилмалар, хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
-
Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади. Масалан, ўша кунда мўмин кишининг кўнгли ёришади, қалбан ҳузур ва ҳаловатни туяди. Аксинча, фожир кимсанинг кўнгли сиқилиб, қалби эзилади.
-
Мусулмонлар “тарбия” деб атайдиган ахлоқий педагогика саволларига жавоблар анча мослашувчан ва хилма-хилдир. Исталган фазилатга эга бўлиш ёки ўргатишнинг тўғри йўли қандай: меҳрми ё қўрқув? Меҳрли ота-онанинг илиқ тарбиясими ёки қаттиққўл тарбиячининг темир тартиб-интизоми? Донишмандларнинг фалсафий мулоҳазаларими ёки энг муваффақиятли ва қудратли шахсларнинг маслаҳатлари? Жангларнинг шиддатими ёки кутубхонанинг сакинати? Толедо университети (АҚШ) фалсафа бўлимида исломшунослик кафедраси мудири, Yaqeen исломшунослик институти бош муҳаррири ва Ummatics институтининг асосчиси Овамир Анжум мақоласида.
-
Франция парламентининг Янги Каледония Конституциясига камида 10 йил аввал минтақага кўчиб келган хорижликларга сайловларда овоз бериш ҳуқуқини беришни кўзда тутган ўзгартиришни киритиш таклифи маҳаллий аҳолининг норозиликларига сабаб бўлди ва энг камида беш киши ҳаётдан кўз юмган тартибсизликларга айланиб кетди. Тинч океанида жойлашган Янги Каледонияда содир бўлган сўнгги воқеалар Озарбайжонга икки жиҳатдан алоқадор.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 229 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Губада бўлиб ўтган II минтақалараро форум доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг бир қатор шаҳарлари ўзаро биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битимларни имзолади. Уларга кўра, Гулистон ва Фузулий, Термиз ва Биласувар, Наманган ва Мингачевир биродар шаҳарларга айланди.
-
Норвегия ортидан дарҳол Ирландия ҳам Фаластин давлатини расман тан олганини эълон қилди. Улар ортидан Испания бормоқда – бу ҳақдаги қарори 28 майдан кучга киради. Словения эса ўз қарорини 13 июнь куни эълон қилиши кутилмоқда. Бельгия ва Франция ҳам бу қадамни ташламоқчи.
-
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Норвегия Фаластин давлатини тан олганини эълон қилди. Ирландия ва Испания бугун, 22 май куни Фаластинни тан олувчи давлатлар қаторига қўшилишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Ҳозиргача Европа Иттифоқининг 9 давлати Фаластинни тан олган.