23.05.2024 08:13

Кореялик эстрада хонандаси бир неча ҳафта ичида масжид қурди

Жей Ким номи билан машҳур бўлган К-поп артисти ижтимоий тармоқларда Еонгжон оролида масжид очилиши ҳақида маълум қилди, қурилиш жараёни ҳақида гапирди ва орзусини рўёбга чиқаришга ёрдам берган жамоа билан таништирди, деб ёзади IslamNews.

 “Алҳамдулиллаҳ, мен ниҳоят қилдим. Ўзининг ёрдами билан масжид қурдим. Биламан, кўп одамлар бундан хавотирда. Лекин мен масжид орзуимдан ҳеч қачон воз кечмайман. Раҳмат”, деб ёзди у.

 Апрель ойи бошида Доуд Ким Инчеонда 136 500 долларга сотиб олган ер участкасида масжид қуриш режалари ҳақида издошларини хабардор қилган эди. Яхши ниятига қарамай, Ким маҳаллий аҳоли томонидан жиддий қаршиликка дуч келди, аммо бу унинг режасини амалга оширишга халақит бермади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.