-
БМТ Бош Ассамблеяси 1995 йилда Сребреницадаги воқеаларни геноцид деб тан олиш ва 11 июлни Босниялик мусулмонлар геноциди қурбонларини хотирлаш куни сифатида белгилаш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Босния серблари қўшинлари БМТ томонидан “хавфсиз ҳудуд” деб белгиланган Сребреницага ҳужум қилганидан сўнг бошланган геноцидда 8000 дан ортиқ босниялик ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари мамлакатнинг 570 та турли ҳудудидан топилган ва қидирув ишлари бугунги кунгача давом этмоқда.
-
Англияда биринчи марта мусулмон аёл Сандвелл қишлоғи мэри лавозимини эгаллади, деб ёзади IslamNews YahooNews’га таяниб. Кенгаш аъзоси Саида Хатун 2024-25 йилларда Сандвелл мэри лавозимини эгаллади, унинг қасамёд қилиш маросими шу ҳафта бошида бўлиб ўтди.
-
Қирғизистон презеденти “ўзини Марказий Осиё бўйича мутахассис деб билган” Ахметованинг видеосига муносабат билдирди. Жапаров Иссиқкўл вилоятида уран қазиб олишда Ротшилдларнинг иштироки ҳақидаги фитна назарияларини рад этди. Президент беш дақиқалик видеода бу даъволарни мутлақо ёлғон деб атади. У мамлакатни беқарорлаштиришга интилаётган ташқи кучлар борлигини таъкидлаб, халқни “ташқи душман” деб атаган бундай шахсларга ишонмасликка чақирди.
-
Кўпчилик биринчи ахлоқ файласуфи деб ҳисоблаган Суқрот (Сократ) таҳқиқ этилмаган, устида фикр юритилмаган ҳаёт яшашга арзимайди, деган. Яхши ҳаёт бу ахлоқий эзгуликни билиш, севиш ва излаш билан яшаладиган умр. Фалсафий нуқтаи назардан умуминсоний ахлоқ (яъни барча инсонлар қандайдир ҳуқуқларга эга деган ғоя) ва яккахудолик (барча одамларнинг ягона олий Худога эга экани тўғрисидаги эътиқод) бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва уйғун. “Устида фикр юритилмаган ҳаёт яшашга арзимайди” деган гапни кўриб чиқамиз. Бу шунчаки даъво: папоротниклар, сувараклар ёки капалаклар учун ҳаёт яшашга арзимайдими? Фалсафа ва унинг чегаралари – Толедо университети (АҚШ) фалсафа бўлимида исломшунослик кафедраси мудири, Yaqeen исломшунослик институти бош муҳаррири ва Ummatics институтининг асосчиси Овамир Анжум мақоласида.
-
Россия президенти Владимир Путин 26—27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Россия етакчиси бугун ва эртага Беларусда бўлиб, сўнгра Ўзбекистонга келади. Тошкентда томонлар бир нечта қўшма ҳужжатлар имзолашни режалаштирмоқда.
-
Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш Ўзбекистонга ташрифи аждодлар диёрида экани учун қулайлик ҳисси билан кечаётганини маълум қилди. У Турк дунёсининг бирлиги ва ривожланиши тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшишини таъкидлади. “Турк дунёсининг салоҳияти, жумладан инсон ресурслари ва табиий бойликлари, чуқур тарихий ва маданий алоқалари келажакда янги куч марказига айланишига имкон беради”, - деди Куртулмуш.
-
Мамлакат ташқи ишлар вазири Луис Мурилёнинг сўзларига кўра, Фаластинда элчихонасини очиш президент Густаво Петро бўйруғига асосан амалга оширилди. Тадбир Норвегия, Испания ва Ирландия Фаластин давлатлигини тан олган куннинг ўзида бўлиб ўтди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 230 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
The New York Times ўтказган текширувларда афғон генерали Абдул Розиқ АҚШ берган чексиз ваколатлардан фойдаланган ҳолда минглаб маҳаллий аҳоли вакилларини ўғирлагани, қийнагани ва судсиз қатл қилгани маълум бўлди. Нашрнинг ёзишича, у Қандаҳор вилояти полициясига раҳбарлик қилган даврда “Америка маҳлуқи” лақабини олган.
-
Қозоғистонда Озарбайжон ташаббуси билан туркий дунё савдо белгиларини бирлаштирган Made in Turan бренди яратилди. Ушбу бренд Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ягона маркалашга ўтишни назарда тутади.