-
Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ёрдам таркибида чодирлар, шунингдек, ун, гуруч, консерва, макарон, ёғ ва бошқа маҳсулотлар бор. Афғонистон шимолида май ойи бошида кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари юз бериб, юзлаб киши ҳалок бўлганди. Ҳодисадан энг кўп Бағлон вилояти зарар кўрган.
-
Исроил бўйлаб 1300 олим "урушни давом эттиришнинг фойдалари аниқ эмас" деб баёнот тарқатган. Таъкидланишича, ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳақиқий бўлмаган мақсад ёки етакчиларнинг сиёсий омон қолиши учун урушни давом эттириш ҳуқуқини бермайди.
-
Порт анклавга инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш ва Фаластин халқининг муҳим эҳтиёжларини қондириш учун вақтинчалик ечимдир, дейди АҚШ Марказий қўмондонлиги. Таъкидланишича, порт Ғазога етказиладиган ёрдам ҳажмини оширади. Кунига 150 юк машинасигача гуманитар ёрдам ва икки миллион овқат етказиб берилиши мумкин, бу эса ҳудуднинг 2,3 миллион аҳолисини озиқлантириш учун етади.
-
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ҳаётдан кўз юмган вертолёт ҳалокати кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Ҳодиса қандай ва нима сабабдан содир бўлгани ҳақида ҳозирча расмий баёнот берилгани йўқ. Мутахассисларнинг таъкидлашича, парвоз протоколларига тўлиқ амал қилинмаган.
-
Politico нашри АҚШ маъмурияти Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатида Теҳрон Вашингтонни айблашидан чўчигари, қидирув-қутқарув операциясини диққат билан кузатганини ёзди. Шунингдек, Оқ уй мазкур ҳалокат Яқин Шарқдаги вазиятни қандай ўзгартириши мумкинлиги ҳақида саволлар берган.
-
Покистон ҳукумати фуқароларни ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиб, 50 даражада етиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Панжоб вилояти маъмурияти шу муносабат билан барча давлат ва хусусий мактабларни бир ҳафтага ёпишга қарор қилди.
-
Динсиз ҳам ахлоқли бўла оламизми? Секуляр дунёда ушбу савол жуда кўп берилади. Сўровлар шуни кўрсатадики, мазкур саволнинг жавоби унинг кимдан сўралишига боғлиқ: инсониятнинг камбағал ва диндор бўлган аксарият қисми учун жавоб – йўқ; бойлар, дунёвийлашган озчиликлар ёки тажовузкор секуляр режимлар томонидан мияси ювилганлар учун эса жавоб одатда – ҳа. Толедо университети (АҚШ) фалсафа бўлимида исломшунослик кафедраси мудири, Yaqeen исломшунослик институти бош муҳаррири ва Ummatics институтининг асосчиси Овамир Анжум мақоласида.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 228 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин Холиқназаров ҳамроҳлик қилди.
-
Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, фуқаро мудофааси ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.