22.05.2024 12:03
Ўзбекистоннинг учта шаҳри Озарбайжон шаҳарлари билан биродарлашди
Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг бир қанча шаҳарлари биродар шаҳарга айланди, деб ёзмоқда Sputnik Ўзбекистон.
Улар:
Фузулий –
Гулистон;
Биласувар
– Термиз;
Мингачевир
- Наманган.
Ҳужжат
Губада бўлиб ўтган II минтақалараро форум доирасида имзоланди.
Ўтган йил
февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Озарбайжон минтақалараро форуми
доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг 8 та тарихий шаҳри – Хива ва Шуша,
Самарқанд ва Ганжа, Бухоро ва Ланкарон, Қўқон ва Шеки ўзаро биродарлик
муносабатларини ўрнатган эди.