Бомбаланаётган Ғазо: 229-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Жабалия, Рафаҳ, Нусайрат лагери ва аз-Заваида шаҳрига шиддатли ҳужумлар уюштирди. Ўнлаб қурбонлар ва ярадорлар. Уруш бошланганидан буён 35 647 киши шаҳид бўлди, 79 852 киши яраланди.
▪️Ғарбий Соҳилда Женинга ишғол ҳужуми натижасида 8 Фаластинлик шаҳид бўлди, 21 нафари яраланди. Женин қаршилик кучлари ишғол ускуналарини йўқ қилди.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Бизнинг жангчиларимиз Рафаҳ ҳудудида камида 10 нафар босқинчини йўқ қилди, 3 та ишғол бульдозерини йўқ қилди ва EVO MAX дронини уриб туширди.
▪️The Guardian: Испания, Ирландия ва Норвегия бугун бир вақтда Фаластин давлатини тан олиш режаларини эълон қилмоқчи.
▪️Босқинчилар Ғазо шимолидаги Камол Адван касалхонасига ҳужум қилишди. Юзлаб кўчирилган одамлар ва беморлар шифохонани тарк этишди.
▪️Босқинчилар томонидан қамалда қолган Ал-Ауда касалхонасида 170 нафар шифокор ва беморлар тўсиб қўйилган. Кеча ишғол снайперлари бинога қарата ўт очган.
▪️Politico: Байден маъмурияти Исроил урушда мағлуб бўлишидан қўрқади. АҚШ Хамаснинг минглаб жангчиларни урушда қатнашиш учун ёллаш қобилиятидан хавотирда.
▪️УНРВА Исроилнинг шаҳарга ҳужумлари ва озиқ-овқат танқислиги сабабли Рафаҳда озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди.