22.05.2024 10:09
Норвегия Фаластинни тан олди
Норвегия ўз ваъдасини бажарди ва Фаластин давлатлигини тан олди, деб хабар бермоқда NRK. Фаластин давлатини тан олиш қарорини бугун Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре эълон қилди.
Норвегиядан
ташқари, Ирландия ва Испания бугун, 22 май куни Фаластинни тан олувчи давлатлар
қаторига қўшилишга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Ҳозиргача Европа Иттифоқининг тўққизта давлати Фаластинни
тан олган. Болгария, Венгрия, Кипр, Малта, Полша, Руминия, Словакия ва Чехия
1998 йилда Европа Иттифоқига аъзо
бўлишдан олдин тегишли қарорни қабул қилган, 16 йилдан кейин эса Швеция
уларга қўшилган. Бундан ташқари, Фаластинни бошқа қатор давлатлар, жумладан
Бельгия ва Словения ҳам тан олиши кутилмоқда.