Туркияда оила инқирози кучайиб бормоқда, бунга сабаб нима?
Туркияда аёллар ҳуқуқи ва гендер тенглиги учун кураш баҳонасида оилада эркаклар мавқеига зарба берилиши янги муаммолар ва низоларни келтириб чиқармоқда. Айниқса 2011 йил май ойида имзоланган "Истанбул конвенцияси" оила таназзулини энг юқори чўққиларга олиб чиқди. Узоқ йиллик пухта ишлаб чиқилган режа асосидаги саъй-ҳаракатлар ўз “меваси”ни бермай қолмади – бугун турк жамиятида турмуш қуриш ва фарзанд кўриш ёшлари ошган, никоҳлар сони камайиб, ажралишлар кўпайган. Хўш, бунга ечим борми?
Давомини ўқиш...49930.10.2024 17:31Грузияда сайлов можароси: Россия яна “махсус операция” ўтказдими?
Грузияда 26 октябрда бўлиб ўтган сайловлар сиёсий инқирозга сабаб бўлди. Овоз бериш натижаларини ҳеч бир мухолифат партия тан олмади. Маҳаллий кузатув миссиялари эса кенг кўламли ва оммавий қоидабузарликлардан далолат бермоқда. Грузия президенти сайловларни ноқонуний деб эълон қилди ва уларнинг ўтказилишини “Россия махсус операцияси” деб атади.
Давомини ўқиш...28330.10.2024 16:18Иқлим ўзгариши натижасида саломатликка таҳдидлар рекорд даражага етди
ЖССИ ҳисоботига кўра, иқлим ўзгаришининг соғлиқ учун таҳдидларини кўрсатиб борувчи 15 кўрсаткичдан 10 таси янги рекордларни қайд этди. Ўтган йили одамлар соғлиғи учун хавфли экстремал ҳарорат одатдагидан 50 кун кўпроқ вақт давомида кузатилди, кучли қурғоқчилик эса глобал қуруқликларнинг 48 фоизига таъсир кўрсатди.
Давомини ўқиш...24730.10.2024 14:37Бомбаланаётган Ғазо: 390-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 390 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...23530.10.2024 13:52Машҳур ёзувчилар Исроил маданият марказларини бойкот қилишга чақирмоқда
Дунёнинг 1000 дан ортиқ машҳур ёзувчи ва журналистлари“фаластинликларга қарши зулмга шерик бўлаётган ёки жим қараб турган” Исроил нашр ва ноширлари, адабий агентликлари ҳамда маданият марказлари билан ҳамкорлик қилмасликка ваъда берилган мактубни имзолашди.
Давомини ўқиш...38030.10.2024 11:00Эрон ҳарбий бюджетини 200 фоизги оширишни режалаштирмоқда
Эрон ва Исроил ўртасидаги вазият кескинлашиши ортидан Теҳрон ҳарбий бюджетини 200 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, 2024 йилда Эрон Қуролли Кучлари харажатлари 13,879 млрд долларни ёки ЯИМнинг 2,5 фоизини (2022 йил) ташкил этган.
Давомини ўқиш...34030.10.2024 09:59Россияда ноқонуний миграция ўта оғир жиноятлар даражасига кўтарилди
Россия парламенти ноқонуний миграция ташкил этиш фаолиятини ўта оғир жиноятлар даражасига кўтариш ҳамда ушбу қилмишлар учун 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, россиялик билан турмуш қурган чет элликлар учун яшаш гувоҳномасини олиш муддати 3 йилга узайтирилди.
Давомини ўқиш...29530.10.2024 08:29Идеал миллат қандай бўлади?
Беш юз йил аввал инглиз ёзувчиси ва файласуфи Томас Мор келажакдаги энг адолатли ва идеал жамият ҳақидаги “Утопия” асарини ёзган эди. Бироқ шунга ўхшаш асарлар орасида Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” китоби маъноларга бойлиги билан ажралиб туради.
Давомини ўқиш...59229.10.2024 18:00Ар-Риёдда энг катта квадрат осмонўпар бино қурилади
Саудия Арабистони пойтахт Ар-Риёд шаҳрида дунёда энг катта куб шаклидаги бинони барпо этишни бошлади. Лойиҳага кўра, осмонўпар бинонинг ҳар бир деворининг узунлиги ва баландлиги рекорд даражадаги 400 метрни, бутун объектнинг майдони эса 19 квадрат километрни ташкил қилади.
Давомини ўқиш...31529.10.2024 15:58Бомбаланаётган Ғазо: 389-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 389 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...25329.10.2024 13:31