Бомбаланаётган Ғазо: 389-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 389 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар
Рафаҳ, Байт-Лахия ва Жабалия лагерига ҳужум қилишди. Кун давомида 32 киши ҳалок
бўлди. Уруш бошланганидан буён 43 020 киши шаҳид бўлди.
▪️Босқинчилар
Жабалия лагеридаги ЮНРВА мактабини ёқиб юборишди. «Ал-Фаруха» кўчирилганлар
билан. Аввалроқ фашистлар танкларда ушбу ҳудудга кирганди. 36 киши ҳалок бўлди
ва яраланди.
▪️Ғазо
шимолидаги оммавий қирғин. Бугун тонг саҳарда Исроил Байт Лаҳиядаги 5 қаватли
турар жой биносини портлатиб юборди. Вайроналар остидан 65 кишининг жасади
топилган, улардан 17 нафари болалардир. Ўлганлар сони 100 кишига етиши мумкин.
▪️Исроилга қарши геноцид даъвосини
қўзғатган Жанубий Африка Республикаси Халқаро судга геноцид ҳақида яна 5 минг
саҳифалик матн тақдим этди.
▪️Европа-Ўртаер
денгизи Инсон ҳуқуқлари ташкилоти: Исроил бир ойдан камроқ вақт ичида Ғазодаги
кўчирилганлар яшаётган 39 та бошпанага ҳужум қилди.
▪️Ғазо
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазо шимолидаги қамал 25 кундан бери давом этмоқда.
Бу вақт ичида 1000 дан ортиқ одам, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди.
▪️Босқинчилар
Ливанда Бекаа водийси, Баалбек ва Тир шаҳрига ҳужум уюштирди. 24 соат ичида 60
киши вафот этди.
▪️ “Ҳизбуллоҳ”:
Ливанда қуруқликдаги операция бошланганидан бери Исроилнинг 90 аскари ҳалок
бўлди ва 38 та “Меркава” танки йўқ қилинди.
▪️Исроил
молия вазири Бецалел Смотрич сўнгги вақтларда Исроил ҳарбийлари орасида йўқотишлар
ортгани учун жонли эфирда йиғлади.
▪️ “Ҳизбуллоҳ”
бир кунда 30 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Ҳайфа, Сафад, Кирят Шмона,
Маргалиотдаги Стелла Марис денгиз базасига зарбалар берилди, Зараит, Кесар ва
Рош Пиннада аскарлар йўқ қилинди.
▪️Ҳусийлар
Араб денгизидаги SC Montreal ва Maersk kowloon кемаларига, Қизил денгиздаги Motaro
кемасига ҳужум қилди.
▪️Америкалик яҳудий тадқиқотчиси Норман Финкелштейн: Исроил аскарлари фақат видео ўйинлар ёрдамида ўлдиришни биладилар, ердаги қўл жангида эса Ливанда ҳалокатли мағлубиятга учради.