Россияда ноқонуний миграция ўта оғир жиноятлар даражасига кўтарилди
Россия парламенти ноқонуний миграция ташкил қилганлик, яъни тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан яшаш ва ишлаш учун мамлакатга киритиш фаолияти учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
Бундан ташқари, фуқаролиги бўлмаган хорижликларни сохта
рўйхатга олиш ва ҳисобга
қўйиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтириш, шунингдек, ушбу соҳада
воситачилик хизматларини тақдим этувчи
сайтларни судсиз блоклаш таклиф қилинмоқда.
Ўтган
шанба куни Россия президенти Владимир Путин муҳожирлар билан сохта никоҳга
қарши курашиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Унга кўра, чет элликлар
соддалаштирилган шаклда вақтинчалик яшаш рухсатномасини мамлакат фуқароси билан
муносабатларни рўйхатдан ўтказгандан кейин фақат уч йил ўтгач олишлари мумкин
бўлади. Бундан ташқари, Давлат Думаси ноқонуний муҳожирлик жиноят содир этишни
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қабул қилинишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ҳам
қабул қилди.
Депутатларнинг
фикрича, РФда ноқонуний бўлиш қасддан инсофсиз ва ноқонуний хатти-ҳаракатлардан
далолат беради ва бундай шахс учун масъулиятни оширади.