владимир путин

  • Кремль Путиннинг Туркияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди

    Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков февраль ойида Владимир Путиннинг Туркияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. У Украина мавзуси музокараларнинг асосий мавзуси бўлишини айтди.

    Давомини ўқиш...
    1352
    29.01.2024 17:20
  • Путин ва Карлсон нималар ҳақида суҳбатлашди?

    Америкалик телебошловчи Такер Карлсон ўз сайтида Россия президенти Владимир Путин билан икки соатлик суҳбатни эълон қилди. “Украина денафикацияси”, 2014 йилда Украинадаги “давлат тўнтариши”, тинчлик музокаралари, АҚШдаги сайловлар билан боғлиқ вазият, Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар суҳбатнинг асосий мавзулари бўлди.

    Давомини ўқиш...
    1399
    09.02.2024 16:02
  • "Россия баҳори", стратегик барқарорлик, "ижтимоий муаммолар": Путин ўз Мурожаатномасида нима ҳақида гапирди?

    Россия президенти Владимир Путин 19-марта халққа мурожаат қилиб, Ғарбни яна бир бор огоҳлантирди, геосиёсатдаги янги кучлар мувозанати ҳақида гапирди, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва инсон капиталига катта сармоя киритилишини эълон қилди. Путиннинг Мурожаатномасидаги асосий масалалар.

    Давомини ўқиш...
    1449
    02.03.2024 09:50
  • Россияда президентлик сайлови бошланди

    Россияда президентлик сайловлари бошланди, у мамлакат тарихида илк бор уч кун - 15, 16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади. Сайлов босиб олинган Қримда ва Украинанинг Россия назорати остидаги ҳудудларида - Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларида ҳам бўлиб ўтади.

    Давомини ўқиш...
    1162
    15.03.2024 17:30
  • 80 фоиз протоколлар натижалари бўйича Путин 87,15 фоиз овоз олди

    Россия президентлиги учун сайловлар бўйича протоколларнинг 80 фоизини кўриб чиқиш натижаларига кўра Путин 87,15 фоиз овоз тўплади.

    Давомини ўқиш...
    1047
    18.03.2024 08:03
  • Путин: Украинанинг F-16 самолётлари учирилган учинчи давлатларнинг аэродромлари қонуний нишонга айланади

    РФ президенти Владимир Путин Украина F-16 самолётларини учинчи давлатлар аэродромларидан учирса, ушбу аэропортлар Россиянинг қонуний нишонига айланишини маълум қилди. Путин, шунингдек, Россиянинг бошқа давлатларга ҳужум қилиши эҳтимоли ҳақида гапириб, “Россия фақат руслар учун” чақириғига муносабат билдирди.

    Давомини ўқиш...
    1212
    28.03.2024 16:25
  • Путин ходимлар танқислигини меҳнат муҳожирлари ҳисобидан қоплашни тақиқлади

    Россия президенти Владимир Путин яқин йилларда мамлакатда ходимлар ва малака етишмаслиги муаммоси кузатилишини маълум қилди. У меҳнат бозорида яқинлашиб келаётган ходимлар танқислигини паст малакали муҳожирлар ҳисобидан қоплашни тақиқлади. "Бизга бошқа ёндашувлар керак", - деди Россия президенти.

    Давомини ўқиш...
    1142
    26.04.2024 07:33
  • Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 27 май куни бўлиб ўтади.

    Давомини ўқиш...
    819
    27.05.2024 07:18
  • Россия ва Туркия муносабатлари совуқлашяпти. Бунга сабаб нима?

    Москва ва Анқара муносабатлари яна янги инқироз ёқасида турибди: бунинг белгиси сифатида Россия етакчиси Владимир Путиннинг Туркияга ва шахсан президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон "манзили"га қарата айтган аччиқ гапларини келтириш мумкин. Июнь ойида Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Анқарани Киевга ҳарбий ёрдам бергани учун қоралади ва Эрдўғон бошчилигидаги ҳукумат Ғарб молия институтлари билан кўпроқ "ош-қатиқ" бўлаётганидан норозилигини ифодалади.

    Давомини ўқиш...
    1037
    23.06.2024 09:25
  • Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

    Президент Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқалъа шаҳарларида содир этилган қуролли ҳужум оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, қуролли ҳужум оқибатида 15 нафар полициячи ҳамда икки фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу қуролли ҳужум ортидан Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.

    Давомини ўқиш...
    719
    24.06.2024 08:00

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.