26.04.2024 07:33

Путин ходимлар танқислигини меҳнат муҳожирлари ҳисобидан қоплашни тақиқлади

Россия президенти Владимир Путин Россия меҳнат бозорида яқинлашиб келаётган кадрлар тақчиллигини хорижлик паст малакали ишчи кучидан фойдаланиш ҳисобига қоплашга йўл қўйилмаслигига ишора қилди, дея хабар бермоқда Islam News.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, яқин йилларда Россияда кадрлар ва малака етишмаслиги кутилади. Бундай камомадни паст малакали меҳнат муҳожирлари қоплайдиган ёндашувни Путин нотўғри деб атаб, бу муаммони ҳал қилишда ёрдам бермаслигини таъкидлади.

"Бизга бошқа ёндашувлар керак", - деди Россия президенти.

Аввалроқ ишғол қилинган Қримда транспорт, ишлаб чиқариш, IT, спорт, дам олиш ва бошқа соҳаларда чет эл фуқароларининг ишлаши тақиқланган эди. Шунингдек, Новосибирск, Самара ва Ёқутистонда ҳам бир қатор соҳалар меҳнат муҳожирлари учун “ёпилди”.

Шунингдек, “Крокус Сити Холл”даги фожиадан сўнг россияликларнинг 55-60 фоизи меҳнат муҳожирларига нисбатан “аниқ салбий” фикрга келгани маълум бўлди. Саккиз ой муқаддам бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.