"Россия баҳори", стратегик барқарорлик, "ижтимоий муаммолар": Путин ўз Мурожаатномасида нима ҳақида гапирди?
Россия президенти Владимир Путин 19-марта халққа мурожаат қилиб, Ғарбни яна бир бор огоҳлантирди, геосиёсатдаги янги кучлар мувозанати ҳақида гапирди, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва инсон капиталига катта сармоя киритилишини эълон қилди.
Сайлов
олдидан эълон қилинган ушбу Мурожаатнома ўзига хос сайловолди дастури бўлиб,
кучли рақобатчи йўқлиги ҳисобга олинса, уни мамлакатни сайловдан кейинги ривожлантириш
стратегияси деб ҳисоблаш мумкин. Бошқа томондан, у Ғарб сиёсатчиларининг
Украинага НАТО қўшинларини юбориш эҳтимоли ҳақидаги баёнотлари фонида мамлакат
қудратини намойиш этишга уриниш ҳамдир. Шу муносабат билан, унинг ўз нутқида
"рус баҳори"ни эслатиб ўтиш тасодифий эмас.
Стратегия
Мазкур
Мурожаатнома мамлакатнинг ўрта муддатли
истиқболга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ифодалашини ушбу сўзни Президент нутқида 12
марта тилга олганидан кўриш
мумкин: стратегик вазифалардан тортиб, Фан-техника тараққиёти стратегияси, Сунъий интеллектни ривожлантириш
миллий стратегияси ва Стратегик
ядровий кучларгача.
Ушбу атаманинг қўлланилиши, мамлакатнинг ярим уруш ҳолатида эканини ҳисобга олганда, Россия
ишлаб чиқариш ва бутун
иқтисодиётни янги воқеликларга мос
равишда қайта форматлаганини
кўрсатади. Қисқа муддатли ҳарбий операция сифатида ўйлаб топилган
Украинага бостириб кириш икки йиллик чегарани босиб ўтди, Ғарбнинг мисли
кўрилмаган консолидацияси, ҳарбий ёрдам кўрсатиш ва Украина ҳукуматини юқори
мартабали амалдорларнинг ташрифи билан рағбатлантириш, буларнинг барчаси - уруш
узоқ давом этишини кўрсатади.
Шу билан бирга, “ички аудитория”га мурожаат қилишдан
ташқари, ҳарбий мақсадлардаги стратегия, яъни мамлакатнинг стратегик ядровий
кучлари “кафолатланган фойдаланишга тўлиқ шай ҳолатда” экани тўғрисида эслатиб
ўтилиши ҳам огоҳлантириш ва Россия
манфаатларини ҳисобга олиш кераклигини эслатишга ўхшайди.
Глобал ташаббусларнинг мини версиялари
Россиянинг
ҳарбий қудрати ҳамда
унинг гипотетик ва
амалий имкониятлари ҳақида батафсил гапирган Путин ҳозирги воқеликлар фонида мамлакатни ўзига хос
илғор юқори технологияли марказ, шу жумладан фуқаролик соҳасида маркази сифатида янги босқичга олиб чиқиш мақсадларини
қўйди.
Путин экологик муаммолар, “тоза ҳаво”, “тоза сув” дастурлари
ва чиқиндиларни қайта ишлаш ҳақида узоқ ва батафсил гапирди. Транспорт ва
логистика, мавжуд ҳаво бандаргоҳларининг учдан бир қисмини модернизация қилиш,
ҳаво транспорти паркини янгилаш, автомобиль, темир йўлларни таъмирлаш – барчаси тилга олиниб, уларни ҳал
этиш бўйича аниқ тавсиялар берилди.
Рақамлар жуда кўп: БРИКСдан мамлакат ҳудудларигача
"Жаҳон иқтисодиёти, савдо-сотиқ, молия, технология
бозорлари трансформацияси"
ҳақида гапирар экан, Россия раҳбари ушбу ва бошқа глобал муаммоларга жавоб
бериш зарурлигини таъкидлади. Ечим ва мувозанат сифатида у БРИКСга эътибор
қаратди: "Шундай қилиб, 2028 йилда БРИКС мамлакатлари яқинда ушбу ассоциацияга аъзо бўлган давлатларни
ҳисобга олган ҳолда, глобал ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 37 фоизини яратади,
“Катта еттилик”
кўрсаткичи эса 28 фоиздан пастга тушди”, деди у.
Мурожаатнома
рақамлар билан тўлдирилган:
аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган турли ижтимоий дастурларга
миллиардлаб ва ҳатто триллионлаб рубллар сарфланади. Демографик кўрсаткичларни ошириш, ўз
ресурсларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган "Оила",
"ходимлар", "Россия ёшлари" ва "узоқ ва фаол
ҳаёт" миллий лойиҳалари ҳам инсон капиталининг ўсишига ҳисса қўшиши
кутилмоқда.
У ўз нутқида ҳудудларнинг муаммолари ва бошқалар ҳақида кўп
гапирди. Квадрат метр уй-жой қуришдан бошлаб, турли тоифадаги фуқароларни
молиявий қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш бош режалари, уларнинг
қарзларини ҳисобдан чиқариш: моддий фаровонликдан тортиб, маданий меросгача
кўплаб рақамлар ҳам эълон қилинди.
“Элита” тушунчасининг янги мазмуни
Путин икки соатдан ортиқ давом этган нутқини Россия оммавий
ахборот воситаларида 2014 йилда
Қримнинг босиб олинишига олиб келган воқеаларни тасвирлаш учун қўлланиладиган “Россия баҳори”
билан бошлади ва: “Биз
бошламадик”, лекин “ғалаба қозонамиз”, дея тугатди.
"Қаҳрамонлар
вақти" деб номланган кадрлар дастури Украинадаги уруш қатнашчилари учун
муҳим имтиёзларга тегишли. Путин ҳам аввал ҳам, ҳозир ҳам ўз нутқида бир неча
бор бунга эътибор қаратди. Бироқ бу ерда гап нафақат моддий қўллаб-қувватлаш,
балки уларга янги – келажак тарбиячилари мақомини бериш ҳақида ҳам кетади.
Янги дунё тартиби ва Россиянинг ўрни
Президент Россияни
тортишга уриш бўлаётган қуролланиш пойгаси, Ғарбнинг қўрқувлари ҳақида гапириб,
уларни "бемаъни"
деб атади; НАТОнинг
Шарққа янги кенгайиши,
стратегик барқарорлик масалаларига
ҳам тўхталиб, "Суверен, кучли Россиясиз, доимий дунё тартибини ўрнатиш мумкин эмас", дея таъкидлади.
Путин
Украинага НАТО ҳарбий контингентларини юборишнинг гипотетик имкониятига тарихга
(Наполеон ва Гитлер) мурожаат қилиб жавоб берди ва Россиянинг ҳозирги ҳарбий
салоҳияти унга “нишонларни ўз ҳудудидан туриб уриш” имконини беришидан
огоҳлантирди. Мурожаатноманинг ушбу қисмидан Ғарб ва жаҳон матбуотида энг кўп
иқтибос келтирилди.
Кўриниб
турганидек, Россиянинг мушакларини кўз-кўз қилиши, тажовузкор риторикаси,
музлатилган можароларни “эритиш” ва қайта бошлаш истаклари тинч аҳолига фойда
келтирмаслиги аниқ. Америкалик нуфузли ташқи сиёсатшунос олим Ричард Хаас “эски
тартиб” инқирозини таҳлил қилар экан, геосиёсий вазминлик “совуқ уруш”
тартибининг ўзига хос белгиси бўлганини таъкидлади. Дунёдаги ҳозирги вазият
мамлакатлар бир-бирига мутлақо ишончсизлик ҳолатида, "ҳамманинг ҳаммага
қарши уруши" энди очиқ кўриниб турибди. Бунга йўл қўймаслик учун, Ҳаас
тўғри хулоса қилганидек, мулоқотга муҳтожмиз. Вакиллик муҳокамаси формати талаб
қилинади. Кўпчилик учун ҳам қонун, ҳам амалиёт, ҳам қадрият бўлиши мумкин
бўлган "халқаро тартиб" тоифасига янгича қараш лозим. Давлатлараро
муносабатлардаги ҳар қандай инқирозни ҳарбийлаштиришдан бошқа мазмунли муқобили
нима бўлиши мумкин?
Айнур Ногаева,
Yangi Shafaq