29.01.2024 17:20

Кремль Путиннинг Туркияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путиннинг Туркияга ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, дея хабар беради Россия ОАВ.

Ҳа, ташриф тайёрланмоқда, - дея Ушаков сўзларини келтиради.

Кремль вакилига кўра, ташриф февраль ойига мўлжалланган.

Унинг қайд этишича, Украина инқирозини ҳал қилиш Россия президенти ва туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги бўлажак музокараларнинг марказий мавзуларидан бирига айланади.

“Айтишим мумкинки, Украина масалалари, эҳтимол, музокараларнинг асосий мавзуларидан бири бўлади”, - деди Ушаков.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.