Россия президентлигига номзод ва амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин 2024 йилги президентлик сайловларида етакчилик қилмоқда.

Протоколларнинг 80 фоизини қайта ишлагандан сўнг у 87,15 фоиз балл тўплади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Иккинчи ўринда 4,22 фоиз овоз олган Россия Коммунистик партияси номзоди Николай Харитонов бормоқда. Ундан кейинги ўринда “Янги халқ” партиясидан номзод Владислав Даванков 4,04 фоиз овоз олган. Тўртинчи ўринни ЛДПР номзоди Леонид Слуцкий 3,16% овоз билан этиб турибди.

Москва вақти билан соат 15:45 ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб Россия президенти сайловларида умумий иштирок этганлар 70,81 фоизни ташкил этди, дея маълум қилди РФ Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Россия президентлиги учун сайловлар уч кун - 15, 16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтди.

Россия МСК маълумотларига кўра, мамлакатдаги сайловчилар сони қарийб 112,3 млн кишини ташкил этади. Бу рақам 2022 йил 30 сентябрда Россия томонидан аннекция қилинган Украинанинг тўрт вилояти (Донецк, Херсон, Луганск ва Запорожье) аҳолисини ҳам ўз ичига олади.

Мамлакатдан ташқарида 1,9 млн га яқин россиялик сайловчилар рўйхатга олинган.

Сайловда 50%+1 овоз олган киши ғолиб бўлади. Шунга кўра, Владимир Путин Россия президенти лавозимини сақлаб қолди.

Мавзуга алоқадор