ҳусийлар
Трамп Ҳусийларни террорчи ташкилот қаторига қўшиш тўғрисидаги фармонни имзолади
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳусийлар гуруҳини террорчи ташкилот сифатида тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади. 2021 йилда Байден маъмурияти Ҳусийларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарган эди. Аммо уларнинг Исроилга қарши ҳаракатлари туфайли гуруҳ қайтадан "глобал террорчи ташкилотлар" рўйхатига киритилди.
Давомини ўқиш...28423.01.2025 15:23Ҳусийлар Яман ҳукумати билан маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийлар) Яман ҳукумати билан маҳбусларни алмашиш бўйича кенг қамровли битим тузишга тайёрлигини маълум қилди.
Давомини ўқиш...33026.11.2024 16:16Саудия Арабистони Яманга зарба беришга алоқадорлигини рад этди
Саудия Арабистони ижтимоий тармоқлар ва ОАВда қироллик Исроил Яманнинг Ҳудайда шаҳрига берган авиазарбаларига алоқадор экани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. “Қироллик ҳеч кимнинг ўз ҳаво ҳудудини бузишига йўл қўймайди”, - деди Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Турки Ал-Малики.
Давомини ўқиш...105523.07.2024 10:37Ҳусийлар бошқарувчисиз қайиқ билан юнон кемасига ҳужум қилди
Ҳусийлар Қизил денгизда Исроилга йўл олган Грециянинг Transword Navigator савдо кемасига ҳужум қилди. Ҳужум қаршилик ҳаракатининг Toofan бошқарувчисиз камикадзе қайиғи орқали амалга оширилган. Сионистлар бундай дронлар Яман ракеталарига қараганда бир неча баробар хавфли эканини таъкидлаяпти.
Давомини ўқиш...121101.07.2024 10:26Ҳусийлар рус кўмири ортилган юк кемасини чўктириб юборгани айтилмоқда
Ҳусийлар Грецияга тегишли рус кўмири ортилган Tutor юк кемасини Қизил денгизда чўктириб юборди. Бу ҳақда Буюк Британия денгиз савдо идораси маълум қилди. 82 минг тоннагача юк ташишга қодир кема Россиянинг Усть-Луга портидан (Ленинград вилояти) Иорданияга қараб сузаётган бўлган.
Давомини ўқиш...127720.06.2024 12:21Қизил денгиз инқирози 13,6 млн тонна кўпроқ иссиқхона газлари чиқарилишига олиб келди
Қизил денгизда ҳусийлар томонидан Исроилга алоқадор кемаларга ҳужум қилгани ва кемалар Яхши умид бурни орқали Африкани айланиб ўтишни бошлаганидан кейинги тўрт ой ичида (2023 йил декабри ўрталаридан 2024 йил апрелигача) атмосферага қўшимча 13,6 млн тонна иссиқхона газлари чиқарилган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар инқироз давом этса, чиқиндилар миқдори йилига 41 млн тоннага етиши мумкин.
Давомини ўқиш...131114.05.2024 17:29Ҳусийлар Ғарбни заифлаштириш учун Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилаётганини билдирди
Ҳусийлар вакили Яман, Россия, Хитой ва БРИКС мамлакатлари ўртасида доимий ҳамкорлик ва алоқалар ривожланиб бораётгани, турли соҳаларда билим ва тажриба алмашилаётганини маълум қилди. “Бу АҚШ, Британия ва Ғарбни Қизил денгиз ботқоғига ботириш, уларни заифлаштириш ва бир қутблиликни сақлай олмасликлари учун зарур”, - деди у.
Давомини ўқиш...138618.03.2024 10:22Ҳусийлар инглизларни чойсиз қолдирди
Ҳусийларнинг Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемаларга ҳужумлари ортидан инглизБритания кемалари Африкани айланиб ўтишга мажбур бўлаётган сабабли Британияда чой танқислиги кузатилмоқда. Бу танқислик бир неча ой давом этиши мумкин.
Давомини ўқиш...165119.02.2024 09:05Қизил денгиз: вазият ёмон эди, бадтарлашди
Дунёнинг йирик логистика компаниялари Қизил денгиздаги юк ташиш хавфсизлиги билан боғлиқ вазият АҚШ ҳусийларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаганидан кейин фақат ёмонлашганини таъкидламоқда.
Давомини ўқиш...177310.02.2024 11:01Ҳусийлар Британия нефть танкерига ҳужум уюштирилганини маълум қилди
Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийлар) Адан кўрфазида Британия нефть танкерига ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Тармоқларда аланга ичида қолган кема тасвирлари тарқалди.
Давомини ўқиш...176627.01.2024 15:20