Ҳусийлар Ғарбни заифлаштириш учун Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилаётганини билдирди
Ҳусийлар вакили Яман, Россия, Хитой ва БРИКС мамлакатлари ўртасида доимий ҳамкорлик ва алоқалар ривожланиб бораётгани, турли соҳаларда билим ва тажриба алмашилаётганини маълум қилди.
“Бу АҚШ,
Британия ва Ғарбни Қизил денгиз ботқоқликларида ва очиқ денгизларда чўктириш,
уларни заифлаштириш ва бир қутблиликни сақлай олмасликлари учун зарур”, - деди Ҳусийлар
вакили ал-Каҳум Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Ал-Каҳумнинг
фикрича, Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг глобал
кучлар мувозанатида кўп қутблиликка ўтиш содир бўлди ҳамда Фаластин-Исроил
можаросининг навбатдаги кескинлашуви вақтида тезлашди. Айни пайтда
мустамлакачилик лойиҳаси ҳамда Ғарбнинг минтақа ва дунёдаги гегемонияси ҳам
қулаш арафасида.
“Халқаро
иқлим ҳамда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кучлар мувозанатида ўзгаришлар
кузатилмоқда, айниқса Ғарбнинг Россияга бостириб кириши, уни Украинадаги
ботқоққа ботириш, Хитой, қолган Шарқ давлатлари ва БРИКС мамлакатлари билан иттифоқчилигини
заифлаштиришга қасд қилаётган бир даврда”, - деди Ҳусийларнинг сиёсий бюроси
аъзоси.