19.02.2024 09:05

Ҳусийлар инглизларни чойсиз қолдирди

Ҳусийларнинг Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемаларга ҳужумлари ортидан инглизБритания кемалари Африкани айланиб ўтишга мажбур бўлаётган сабабли Британияда чой танқислиги кузатилмоқда.

Маҳаллий дўконлар тармоқлари аллақачон харидорларни чой танқислиги ҳақида огоҳлантирмоқда; биринчи бўлиб Sainsbury's йирик сотувчиси муаммолар ҳақида хабар берди. Компания вакиллари таъминотдаги узилишлар вақтинчалик бўлишини ва истеъмолчиларга озгина таъсир қилишини таъкидламоқда.

Экспорт ва халқаро савдо институти маълумотларига кўра, Британияга чойнинг ярмидан кўпини Ҳиндистон ва Кения етказиб беради. Яман ҳустийларининг ҳужумлари туфайли савдо кемалари Сувайш каналидан қочишга мажбур бўлиб, Африка қитъасини Яхши Умид бурни орқали айланиб ўтишмоқда, бу эса логистика харажатлари ва етказиб бериш вақтини оширди.

Институт бош директори Марко Форжионенинг сўзларига кўра, узилишлар кўп ойлар давом этиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.