23.01.2025 15:23

Трамп Ҳусийларни террорчи ташкилот қаторига қўшиш тўғрисидаги фармонни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп “Ансоруллоҳ” (Ҳусийлар) гуруҳини террорчи ташкилот сифатида тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади. Оқ уй веб-сайтида эълон қилинган фармонга кўра, гуруҳ америкаликлар ва Яқин Шарқдаги ҳамкорларга жиддий таҳдид солмоқда.

Фармонда ҳусийларнинг АҚШ ҳарбий кемалари ва савдо кемаларига ҳужумлари, Саудия Арабистони ва Исроилга қарши амалга оширган зарбалари қайд этилган. Давлат котиби Марко Рубио 30 кун ичида ҳусийларнинг террорчи ташкилот сифатида расмий тан олиниши юзасидан ҳисобот тақдим этиши керак.

2021 йилда Байден маъмурияти ҳусийларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарган эди. Аммо уларнинг Исроилга қарши ҳаракатлари туфайли гуруҳ қайтадан "махсус белгиланган глобал террорчи ташкилотлар" рўйхатига киритилди.

Маълумот учун, 2024 йилда Яман Ҳусийларининг Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемаларга ҳужумлари ортидан жаҳон иқтисодиёти 200 млрд зарар кўрган. Жумладан, денгиз орқали юк ташиш нархлари беш баравар ошган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.